• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Икки таблетка билан ҳам тузалиб кетиш мумкин». Коронавирус енгил кечаётган беморларга кўп дори тайинлаш ўринсиз экани таъкидланди

    Беморларга кўп дори ёзиб бериш тўғри эмас. Бу ҳақда «Миллий» телеканали орқали ҳар куни соат 18:00 да эфирга узатилаётган «Тез ёрдам» кўрсатувининг 5-сонида тўхталиб ўтилди.

    Кўрсатув бошловчиси Комил Алламжонов танишларидан бири шифохонада ётгани, касаллик енгил шаклда кечаётганига қарамай, унга ваҳима остида икки бетлик дорилар рўйхати берилганини таъкидлаган. Унинг бу сўзларига жавобан Вирусология илмий-текшириш институти илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Қосимова касаллик тасдиқланганида Комил Алламжоновнинг ўзида ҳам ваҳима бўлганини эслатиб ўтган.

    «Масалан, ўзингизда ҳам шунақа ваҳима бўлган. Мен коронавирусга чалинибман, деб қўрқиб кетдингиз», — дея эслатди Қосимова. Бунга жавобан Алламжонов «сиз менга бунча дори ёзиб бермагандингиз», деди. «Тўғри, сизда касалликнинг енгил шакли экани тушунтирилди-да. Касалликнинг кечиши, динамикасига қараб, аҳволингиз оғирлашса, қўшимча дорилар ёзиларди. Агар оғирлашмаса, иккита таблетка билан тузалиб кетишингиз мумкин эди», — дея аниқлик киритди Вирусология институти илмий ходими.

    Кўрсатувнинг доимий меҳмонларидан бири вирусолог Дилдора Секлер дори тайинлаш масаласининг бошқа муаммоли жиҳати борлиги таъкидлаб ўтди. «Ростдан ҳам сал қийинроқ масала. Чунки баъзи беморларни шифокор: ‘Сизда касаллик енгил шаклда кечяпти, ҳозир дориларга зарурат йўқ, сув ичинг, мана бундай витаминлар ичсангиз етарли’, деб жўнатиб юборса, бемор: ‘Бу дўхтир ўзи ҳеч нарсани билмас экан-да’, дейиши ҳам мумкин», — деди у. Шундан сўнг кўрсатув бошловчиси фуқароларга ҳам, тиббиёт ходимларига ҳам мурожаат қилди.

    Ҳурматли ҳамюртлар! Дорининг кам ёзиб берилгани — бу шифокорларнинг савиясиз эканидан эмас. Ҳар бир ҳолатнинг ўз меъёри бор, меъёридан кўпи — кўп. Аҳамият беринг, касаллик енгил ўтиши мумкин бўлган кўплаб ҳолатларда беморлар кўп дори қабул қилиб, ўзларини оғир аҳволга тушириб қўйишяпти, «нега энди тузалмаяпман?», деб ҳайрон ҳам бўлишяпти.

    Ҳурматли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари! Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) 13 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра ишлаб чиқилган янги вақтинчалик протоколни тасдиқлади. Мана шу протокол билан яхшилаб танишиб олишингиз керак. Чунки сиз тайинлаган муолажа усули ССВ тасдиқлаган уйда даволаниш протоколига зид келаётган ҳолатлар бор. Илтимос, одамлар ҳаётига дахлдор маслаҳатлар беришдан аввал ўз устингизда ишлаб, сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиб, мумкин ва мумкин бўлмаган дорилар рўйхатини кўриб олинг.

    Комил Алламжонов, «Тез ёрдам» кўрсатуви бошловчиси

    Ўз навбатида, Дилдора Секлер беморларга поликлиника шифокорларидан бошлаб кучли антибиотикларнинг тайинланиши якунда ушбу беморлар оғир аҳволга тушиб қолганида уларни даволаш имкониятларини кескин камайтириб юбориши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    «Бизга мурожаат қилаётган фуқароларнинг сўзлари, шунингдек, айрим ҳамкасбларимиз тайинлаган даволаш муолажаларидан келиб чиқиб, бир фикрни билдирмоқчи эдим. Биз бир неча кўрсатувдан бери ‘захира антибиотиклари’ деган тушунча борлигини таъкидлаб келяпмиз. Бу — сўнгги чора, бошқа ҳеч бир дори, антибиотиклар таъсир қилмаганида ёки реанимация шароитида қўлланиладиган восита. Афсуски, айрим ҳамкасбларимиз шундай кучли антибиотикларни поликлиникадан бошлаб фуқароларга тавсия қилишяпти. Бу жуда ҳам нотўғри. Ҳамкасблар, илтимос, бу поликлиника, амбулатор шароитда тавсия этиладиган антибиотиклар эмас. Хирургларимиз, кардиоревматологларимиз, кардиохирургларимиз шундай саволлар беришяпти: ‘Агар ҳозир поликлиникада мана шу антибиотикларни тавсия қила бошлашса, биз унда қандай восита билан ишлаймиз?’. Бу жуда ҳам тўғри савол», — деди Секлер.

    Мавзуга доир: Коронавирус ва Ўзбекистонда тарқалаётган пневмония ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлмаслиги ҳам мумкинми?

    Маълумот учун, 19 июлдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 да «Миллий ТВ» телеканалида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тушунтириш ва маслаҳатлар бериб боришга ихтисослашган «Тез ёрдам» кўрсатуви эфирга узатилмоқда. Кўрсатувни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам жонли эфирда намойиш қилиш мумкин. Кўрсатувнинг 6-сони 24 июль куни соат 18:00 да бошланади.

    Мавзуга доир: «Одамлар коронавирус юқиб қолса ҳам ваҳима қилмасин. Оддий шамоллашдек ўтиб кетади» — Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизмати шифокори

    24.07.2020, 17:33   Изоҳ (0)   43259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга цемент импорт қилиш ва уни эркин муомалага чиқариш тартиблари соддалаштирилади

    24.07.2020, 17:29

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси уй шароитида даволанганда йўл қўйилаётган хатоларни санаб ўтди

    24.07.2020, 17:17

    Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 19 минг кишидан ошди

    24.07.2020, 17:12

    Тошкентда коронавирусга чалинган 73 ёшли аёл касаллик қурбонига айланди

    24.07.2020, 16:59

    Коронавирус ва Ўзбекистонда тарқалаётган пневмония ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлмаслиги ҳам мумкинми?

    24.07.2020, 16:34

    Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни 63 ёшга тўлгани билан табриклади

    24.07.2020, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.