«Аталанта» Италия А Сериясининг 35-турида «Болонья»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа бергамоликларнинг ушбу мавсумда Италия чемпионатида урган голлари сони 95 тага етди ва жамоа 1951/52 йилги мавсумда 98 та гол урган «Ювентус»дан сўнг энг яхши натижага эга бўлиб турибди.
Бунгача энг яхши кўрсаткич 2016/17 йилги мавсумда 94 та гол урган «Наполи»га тегишли бўлиб турганди. Бир мавсумда кўп гол уриш борасида рекордчи «Милан» ҳисобланади. Миланликлар 1949/50 йилги чемпионатда 118 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.
Қайд этиш жоиз, А Сериянинг бир мавсумида 95 та гол урган сўнгги клуб «Фиорентина» бўлган, жамоа 1958/59 йилги мавсумда мазкур натижани қайд этган.
«Аталанта» 35-турдан кейин 74 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-поғонада бормоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)