«Милан» бош мураббий Стефано Пиоли билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматида хабар берилди.
Таъкидланишича, клуб 54 ёшли мутахассис билан 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган битим имзолаган.
«Стефано унчалик ҳам осон бўлмаган дамларда келди. Биз доим унинг ишидаги натижа кўриниши учун вақт керак бўлишини айтдик. Кўриб турганимиздек, профессионаллик ва сифат доимо мукофотланади.
Стефано – биз кўришни истаган ёш ва ғалабаларга оч бўлган жамоани бошқариш учун тўғри келадиган мураббийдир», – дейди клуб спорт директори Паоло Мальдини.
Аввалроқ «Милан» бир неча ойдан бери Ралф Рангник билан музокара олиб бораётгани тўғрисида хабар берилганди.
А Серия 35-туридан кейин Милан клуби 59 очко билан 5-ўринда бормоқда. Миланликлар мусобақа якунига уч тур қолганда Европа Лигаси йўлланмасини нақд қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)