• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 20 июль куни 562 кишида коронавирус аниқланди. Яна беш бемор вафот этгани маълум бўлди

    Ўзбекистонда 19 июль соат 23:30 дан 20 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 562 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўртинчи кун коронавирусга чалинганлар сони 500 нафардан ошмоқда. Ҳозиргача энг кўп касалланиш ҳолати 13 июль куни қайд этилган бўлиб, ўша куни 594 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17314 кишига етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 91, «Дарё» ҳисоби бўйича 95 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 91, «Дарё» ҳисоби бўйича 95 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 63 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида;
    • 499 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида (Тошкент шаҳрида — 365 нафар, Андижон вилоятида — 32 нафар, Наманган вилоятида — 26 нафар, Сирдарё вилоятида — 23 нафар, Жиззах вилоятида — 13 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида — 11 нафар, Сурхондарё вилоятида — 10 нафар, Фарғона вилоятида — 6 нафар, Навоий вилоятида — 5 нафар, Тошкент вилоятида — 4 нафар, Самарқанд вилоятида — 4 нафар) аниқланган.
    Кун давомида 11 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди. Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидагина коронавирус аниқланмади. Хоразм вилоятида охирги марта 10 июль куни касаллик қайд этилган.

    Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 365 та ҳолат қайд этилди. Пойтахтда бундан ҳам кўп бемор аниқланган кун фақатгина бир марта бўлган. 13 июль куни Тошкентда 448 кишида коронавирус қайд этилганди.

    Андижон вилоятида 32 кишида коронавирус қайд этилди. Ой бошида Андижонда касалланганлар сони 209 нафар эди, ортда қолган 20 кун ичида вилоятда 473 кишида касаллик аниқланди. Шунга қарамай, Андижон коронавирусдан биронтаям ўлим қайд этилмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди.

    Наманган вилоятида коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 26 та ҳолат аниқланди. Вилоятда 12 июлдан бери ҳар куни янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Наманганда июль ойида 244 кишида коронавирус қайд этилди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 45 фоизидир.

    Сирдарё вилоятида кун давомида 23 кишида коронавирус қайд этилди. 4 кун ичида вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 174 нафарга кўпайди. Ҳозирда жами касалланганлар сони 387 нафарни ташкил этади. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев вилоят аҳолисига қилган мурожаатида касалланган беморлар ҳақида бир қатор маълумотларни эълон қилди. Вилоятда касаллик аниқланган 385 кишидан 140 нафари «Гулистон» чегара постидан ўтган халқаро юк ташувчилар ҳамда чет давлатлардан келган фуқаролар бўлса, қолган 245 нафари Сирдарё вилояти фуқаролари эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, ҳоким вилоятдаги 224 та маҳалладан 97 тасида касаллик аниқланганини таъкидлади. Ҳозирда Сирдарёда 3 минг кишига етадиган захира ўринлари шакллантирилган.

    Жиззах вилоятида 13 кишида коронавирус аниқланди. Жиззах коронавирус аниқланган беморлар сони 100 нафардан ошган охирги ҳудуд бўлди. Ҳозирда вилоятда касалликка чалинганлар сони 108 нафарни ташкил этмоқда. Ой бошидан бери Жиззахда касалланганлар сони 10 баравардан ортиққа кўпайди. 30 июнь ҳолатига кўра, вилоятда бор-йўғи 10 нафар бемор бор эди.

    Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 11 кишида касаллик аниқланган. Республикада ой бошидан бери жами 135 кишида коронавирус аниқланиб, жами касалланганлар сони 286 нафарга етди. Қорақалпоғистондаги жами касалланиш ҳолатларининг 47 фоизи июль ойига тўғри келди.

    Мавзуга доир:Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги илк хабарлар июль бошида тарқалган. Ўшанда Қорақалпоғистон раҳбарияти бу хабарларни қатъий рад этган

    Сурхондарё вилоятида 10 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 14 июлдан бери ҳар куни янги ҳолатлар қайд этилмоқда. Ой бошидан бери Сурхондарёда 192 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда март, апрель, май ва июнь ойларида қанча касаллик аниқланган (101 та) бўлса, июль ойининг ўзида ундан қарийб 1,9 баравар кўп янги ҳолатлар қайд этилди.

    Фарғона вилоятида 16 июлдан бери энди янги ҳолатлар қайд этилди ва 6 кишида коронавирус аниқланди. 15 июлдаги видеоселекторда Президент коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш бўйича Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари қаторида Фарғонани ҳам мисол қилиб келтириб, оғир шароитдан мазкур ҳудудлардаги биринчи раҳбарлар фидойилиги, қаттиққўллиги учун чиқиб кетилганини таъкидлаганди. Ҳозир шифохоналардаги энг кам бемор айнан Фарғона вилоятидадир. Улар орасида биронтаям оғир ёки ўта оғир аҳволдаги бемор йўқ. Шунга қарамай, вилоят энг оғир вазиятга ҳам тайёр туриш учун 9600 та захира ўрни тайёрлашга киришган. Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Бувайда туманидаги экин майдонларида карам етиштираётган болани карантин қоидаларига зид равишда бағрига босгани хабар қилинганди.

    Навоий вилоятида 5 та янги ҳолат коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Навоийда июль ойида 94 кишида коронавирус аниқланди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 25 фоизига тенг.

    Тошкент вилоятида 4 кишида коронавирус аниқланди. 17 июлдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятининг кўрсаткичларини Тошкент шаҳридан алоҳида бера бошлади. Ўша куни вилоятда биронтаям янги ҳолат аниқланмаганди, 18 июль куни 22 кишида, 19 июлда 31 кишида коронавирус қайд этилди. Ҳозир Тошкент вилояти касалланганлар сони (1735 нафар) бўйича Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда турибди.

    Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 4 кишида инфекция қайд этилди. Вилоятда июль ойи бошидан бери 287 кишида касаллик тасдиқланган. Бу жами касалланиш ҳолатларининг 39 фоизига тенг.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    19 июль куни Олмазор тумани ҳокимлиги «Мирзо Ғолиб» маҳалласида жойлашган 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Асқаровна Тўхтаева коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганини маълум қилганди. 20 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ўлим ҳолатини тасдиқлади. Бундан ташқари, ССВ 20 июль куни 3 та янги ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Шунингдек, Олмалиқда бир неча кун олдин вафот этган икки аёлда ўлимидан сўнг коронавирус тасдиқлангани маълум бўлди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 51 ёшли V.Т. исмли эркакда 5 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас ва юрак-қон томир, полиорган етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 42 ёшли С.С. исмли эркакда 17 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у ўта оғир аҳволда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас олдириш аппаратига ўтказилган.

    Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас етишмовчилигининг 4-даражаси, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, ‘стабиль’ зўриқиш стенокардияси, қандли диабетнинг декомпенсация босқичи каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

    Ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Учинчи ва тўртинчи ўлим. 20 июль куни Олмалиқ ҳокимлиги матбуот хизмати Эпидемияга қарши кураш бўйича шаҳар фавқулодда комиссиясининг 19 июль ҳолати бўйича эпидемиологик вазиятга доир ахборотини эълон қилди. Унда таъкидланишича, эпидемия бошидан бери шаҳарда жами 28 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланган, касаллик асоратлари оқибатида иккита ўлим ҳолати юз берган.

    Олмалиқда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатидаги биринчи ўлим 9 июль куни қайд этилган. «1969 йилда туғилган аёл 6 июль куни икки томонлама бронхопневмония ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бемордаги клиник белгилар коронавирусга ўхшаш бўлгани, жумладан, тана ҳарорати кўтарилгани сабаб 8 июль куни ундан коронавирусга тест олинган. Бемор 9 июль куни Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида вафот этган, тест натижаси (мусбат) ўлимидан сўнг чиққан», — дея шаҳар СЕОМ раҳбари Фаррухбек Мусаев «Дарё»га маълум қилди.

    Олмалиқ шаҳридаги иккинчи ўлим 15 июль куни қайд этилган. «1957 йилда туғилган аёлда 13 июль куни икки томонлама бронхопневмония тасдиқланган, унга умумий амалиёт шифокори томонидан шифохонада даволаниш учун йўлланма берилган, бироқ бемор йўлланмани рад этган ва уй назоратида даволанишни давом эттирган. Аҳволи оғирлашгач, 15 июль куни Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шу куни вафот этган. Ундан олинган тест натижаси (мусбат) ҳам ўлимидан сўнг чиққан», — деди Фаррух Мусаев.

    Олмалиқдаги ўлим ҳолатлари ССВ томонидан ҳозирча тасдиқланмаган. Ҳокимлик расмийлари ушбу ўлим ҳолатлари ССВ томонидан нима учун маълум қилинмаётгани уларнинг ўзи учун ҳам тушунарсиз эканини таъкидлади.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 52 ёшли А.Х. исмли эркак Россияда чап ўпка юқори бўлаги ўсмасини даволаш ва кимётерапия муолажаларидан сўнг 5 июнь куни Ўзбекистонга қайтган. Беморда ҳолсизлик, кўкрак қафасида оғриқлар кузатилган ва у 15 июнь куни Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси стационарига ётқизилган.

    Унда 27 июнь куни COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган ва бемор Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган. А.Х.га COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас етишмовчилигининг 2-даражаси каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор ўпка саратони, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, А.Х.нинг аҳволи кескин оғирлашган. У ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 91 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус чалингач вафот этганлар сони 95 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берди. Бироқ ушбу ҳолатлар ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилгани йўқ.

    Шунингдек, таниқли режиссёр Сарвар Каримов 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Ижтимоий тармоқларда «Саноатқурилишбанк»нинг Олмазор тумани ходими Умида Усмонова 17 июль куни коронавирусдан вафот этгани хабар тарқалди. Банк матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ходим икки томонлама пневмония оқибатида ҳаётдан кўз юмган, унинг коронавирусга топширган тести жавоби ҳали чиқмаган.

    Президент Шавкат Мирзиёев 20 июлдаги видеоселекторда коронавирусдан ўлим ҳолатларининг 80 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келаётганини таъкидлаб ўтди. ССВ статистикаси бўйича ҳозиргача коронавирус асоратларидан 91 киши вафот этган, улардан 53 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган. ССВ маълумотлари бўйича Тошкент шаҳридаги ўлим ҳолатлари 58 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун олдин эса бу кўрсаткич 56 фоизга тенг бўлган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7 760 нафар бемордан 79 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир кун аввал аҳволи оғир беморлар сони 81,  аҳволи ўта оғир беморлар 23 нафарни ташкил этаётганди. Сирдарё, Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳокимлари ўз ҳудудида ўта оғир аҳволдаги беморлар йўқлигини маълум қилди.

    Касалликдан даволаниш

    20 июль куни 184 нафар бемор коронавирусдан соғайган. Улардан
    • 69 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида;
    • 46 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 44 нафари Андижон вилоятида;
    • 14 нафари Бухоро вилоятида;
    • 11 нафари Жиззах вилоятида коронавирус инфекциясидан тузалган.
    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 314 нафар бемордан 9 463 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун ичида бу борадаги кўрсаткич ўзгармади. Бунгача охирги марта 30 апрель куни даволаниш кўрсаткичи 55 фоизга тенг бўлган.

    Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ғофуржон Мирзаев 20 июль куни Сирдарё вилояти аҳолисига қилган мурожаатида уй шароитида даволанаётган беморлар бўйича маълумот берди. Ҳокимнинг сўзларига кўра, вилоятда коронавирусдан даволанаётган 190 нафар фуқародан 57 нафари стационар шароитда, қолган 133 нафари уй шароитда даволанишда бўлиб турибди. Уй шароитида даволанган 22 нафар бемор касалликдан тузалишга муваффақ бўлган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 7760 нафар бемордан 5595 нафари Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Фарғонада 18, Хоразмда 17, Жиззахда 43, Навоийда 52, Қорақалпоғистонда 90, Бухорода 85, Қашқадарёда 75, Наманганда 154, Сурхондарёда 128, Сирдарёда 192, Самарқандда 130, Андижонда 241 ва Тошкент вилоятида 940 нафар бемор қолди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 62 361 нафар, стационар карантинда эса 24 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидагилар сони 57 нафарга, стационар карантиндагилар сони 2469 нафарга кўпайди.

    21.07.2020, 00:10   Изоҳ (0)   121720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда яна 135 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 17 314 нафарга етди

    20.07.2020, 23:51

    Фарғонада карантиндагилар учун 9600 та захира ўрни тайёрланаётгани маълум қилинди

    20.07.2020, 23:42

    Тошкентда коронавирусга чалинган 52 ёшли мирободлик эркак вафот этди

    20.07.2020, 23:31

    Ўзбекистонда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларини янгилаш учун хорижий компания жалб қилинади

    20.07.2020, 23:21

    Фарғонага Жанубий Кореядан олиб келинган 4000 та экспресс-тестдан фойдаланиш бошланди

    20.07.2020, 23:01

    Сирдарёда коронавирусга чалиниб, уй шароитида даволанган 22 нафар бемор тузалди

    20.07.2020, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.