Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби ёзги трансфер ойнасида йирик харидни амалга оширишни режалаштирмоқда. “Шпорлар” “Милан” сафида тўп сураётган португалиялик футболчи Рафаэл Леау трансферини амалга оширмоқчи. Fichajes нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти ушбу футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Кореялик ҳужумчи Сон Ҳён Мин Англия Премьер Лигасидаги фаолиятини якунлаб, АҚШнинг “Лос-Анжелес” клубига ўтгани боис, “Тоттенҳэм” унинг ўрнини босадиган футболчи изламоқда. Рафаэл Леау бу талабларга тўлиқ мос келадиган номзод сифатида кўрилмоқда.
Бироқ “Милан” клуби ҳужумчини қўйиб юборишга шошилмаяпти. Гарчи клуб сўнгги йилларда йирик совринларга эга чиқмаган бўлса-да, Леау жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли клуб раҳбарияти уни шартномада кўрсатилган товон пулидан камроқ нархга сотмоқчи эмас.
“Тоттенҳэм”нинг “шорт-лист”ида яна бир нечта номзодлар бор, жумладан, “Реал Мадрид” ҳужумчиси Родриго ҳам. Бироқ ҳозирча Рафаэл Леау Лондон клуби учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Агар трансфер амалга ошса, у ёзги трансфер бозоридаги энг йирик трансферлардан бири бўлиши мумкин.
- 2024/2025 йилги мавсумда Рафаэл Леау “Милан” сафида жами 50 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.
- Transfermarkt портали футболчинин қийматини 70 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)