Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер Токиодаги кўргазмали жангда япониялик Такаши Учиямага қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда eFight хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Учияма номзодини Ризинънинг (промоутерлик компанияси) реклама бўйича раҳбари Нобуюки Сакакибара тасдиқлаган. Жанг ҳам айнан ушбу ташкилот томонидан ташкиллаштирилади.
Маълумот учун, 40 ёшли Такаши Учияма (24-2-1, 20 КО) енгил вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони саналади. У ўзининг сўнгги жангларини 2016 йилда ўтказиб, икки маротаба панамалик Ҳесрил Корралесга имкониятни бой бериб қўйган.
Флолд Мейвезер эса профессионал фаолияти давомида 50 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба (27 нокаут) қозонган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)