Италия чемпионатининг 34-тур учрашувида «Ювентус» Римнинг «Лацио» клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда «Ювентус»нинг ҳар иккала голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Шу тариқа Роналду А Сериядаги голлари сонини 50 тадан ошириб олди ва «Милан» собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченконинг рекордини янгилади. 50 та тўп киритиш учун Шевченкога 69 та ўйин керак бўлган бўлса, Роналдуга 61 та учрашув кифоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилнинг ёзида 117 миллион еврога эвазига Турин клубига ўтган эди. Криштиану жорий мавсум Италия чемпионати баҳсларида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол урган ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Роналдунинг «Ювентус» сафидаги дастлабки 50 та голини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)