Испаниянинг Marca нашри Ла Лиганинг якунига етган мавсумида муваффақиятсиз иштирок этган ва кутилган ўйинни намойиш эта олмаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди.
Қайд этиш жоиз, ундан «Барселона»нинг мавсум аввалигдаги икки хариди — Хуниор Фирпо ҳамда Антуан Гризманн ҳам ўрин олган. Шунингдек, «Реал» ҳужумчиси Лука Йович ҳам бу рўйхатга кирган.
Таркибдан қуйидаги ўйинчилар ўрин олган:
Антуан Гризманнинг Ла Лигадаги топ-25 голини томоша қилинг (видео)
Дарвозабон: Яспер Силлессен («Валенсия»);
Ҳимоячилар: Тьерри Коррейя («Валенсия»), Фернандо Калеро («Эспаньол»), Жуниор Фирпо («Барселона»);
Яримҳимоячилар: Рони Лопеш («Севилья»), Денис Суарес («Сельта»), Мартин Варгас («Эспаньол»), Жоау Феликс («Атлетико»);
Ҳужумчилар: Антуан Гризманн («Барселона»), Лука Йович («Реал»), Борха Иглесиас («Бетис»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)