Россиялик яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз икки вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор мижозига қарши реванш жангини хоҳлаётган бўлса, аввалига Ислом Махачев билан курашиши кераклигини айтиб ўтди.
«Ҳозир биз шарт қўямиз, мен у эмасман. Конор пул йиғиш учун бошқа ким биландир жанг қилиши керак.
Конор енгил вазн тоифасида ҳатто учликка ҳам кирмайди, тўртинчи ёки бешинчи. Ана Нейт Диас ёки Хорхе Масвидал билан жанг қилсин. У қизиқарли жангда ғалаба қозонсин. Унга яхши рақиб керак.
Агар сен Ҳабиб билан жанг қилишни хоҳласанг, аввалига Ислом Махачев билан кураш. Шундан кейин Ҳабиб сенга реванш имкониятини беради», — дейди Абдулазиз.
Ҳабиб Нурмагомедов 2018 йилнинг октябрь ойида Конор Макгрегорни UFC 229 мусобақасида мағлуб этганди.
Ҳабиб Нурмагомедов иштирокидаги барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилинг (кўриш).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)