«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 34-туридан ўрин олган «Лацио»га қарши ўйинда (2:1) ўз номига дублни расмийлаштириб қўйди.
35 ёшли португалиялик футболчи учун бу Италия чемпионатидаги 50 ва 51-голлар (ўтган мавсумда 21 та, жорий мавсумда эса 30 та гол урган) бўлди.
Шу тариқа Роналду Англия Премьер Лигаси, Испания Ла Лигаси ва Италия А Сериясида 50 ва ундан кўпроқ гол урган илк футболчига айланди. У миллий чемпионатлар доирасида «Манчестер Юнайтед» сафида 84 та, «Реал» сафида 311 та, «Ювентус»да эса 51 та гол уришга муваффақ бўлган.
Роналду жорий мавсумда А Серияда 30 та голи билан тўпурарлар рўйхатида «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле билан биринчи ўринни бўлишиб турибди. Иммобиленинг ҳисобида ҳам 30 та гол бор.
Роналдунинг «Ювентус» сафидаги дастлабки 50 та голини томоша қилинг (кўриш)
Изоҳ (0)