«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт уэлслик футболчининг Мадрид клубини тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди.
«Гарет яхши ҳолатда. Унинг «Реал» билан шартномаси тугашига яна икки йил бор. У Мадридда бахтиёр яшамоқда, у ҳеч қаерга кетмайди. Бэйл жамоанинг қолган аъзолари каби яхши ҳолатда. Зидан ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлайди. Албатта, турли клублар Гаретга қизиқиш билдирмоқда, бироқ бирор клубда уни сотиб олиш имконияти борлигига ишониш қийин. Гарет «Реал»ни тарк этмайди», — дейди Барнетт.
Аввалроқ «Реал» Бэйлнинг икки йиллик маошини тўлаб бериб, у билан шартномани тўхтатмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.
31 ёшли Бэйл Испания чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва худди шунча голли узатмага муаллифлик қилди.
Гарет Бэйлнинг «Реал» сафида Ла Лигада урган топ-25 голини томоша қилинг (видео)
Изоҳ (0)