• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик фуқаро фарзанди ўзгалар томонидан аёвсиз калтакланган бўлса-да, ИИБ ҳолатга етарлича эътибор қаратмаётганидан шикоят қилмоқда

    Андижонлик фуқаро фарзанди ўн киши томонидан аёвсиз калтакланиб, оғир тан жароҳати олганини, бироқ ушбу жиноят иши ички ишлар ходимлари томонидан эътиборсиз қолаётганини билдирмоқда. Адолат истаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган аёлнинг айтишича, мазкур ҳолат бўйича профилактика инспектори ҳамда терговчи томонидан ҳалигача жиноят иши очилмаган.

    Соҳиба Қўчқорова

    Соҳиба Қўчқорова
    Фото: «Дарё»

    Мазкур адолатсизликлар ҳақида «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасуловга сўзлаб берган Соҳиба Қўчқорова ҳамда унинг ўғли Қудратилла Ҳасанбоев воқеа 2020 йилнинг 9 ва 14 апрель кунлари содир бўлганини айтди.

    Қудратилла Ҳасанбоевнинг маълум қилишича, жанжал арзимас тушунмовчиликдан бошланган. У дўсти ва Дилмурод исмли шахснинг ўртасига тушиб, ажратишга ҳаракат қилган холос. Лекин ўртада катта жанжал келиб чиққан.

    «2020 йил 9 апрель куни соат 14:00 да икки ўртоғим билан дадамнинг қабрини тозалагани маҳалла қабристонига чиқиб кетаётгандик. Қабристон олдидан ўтиб кетаётсак, Дилмурод исмли каттароқ ёшдаги киши қўйларини боқиб юрган экан. Шу пайт ортимиздан бир ит ҳам келаётган экан. Дилмурод ака бизга қараб, ‘Эй, болалар, итларингни олинглар, қўйларим қўрқиб кетади’ деб бақирди. Шундан кейин итни чақирдик. Дўстим Жавлон итга ‘Қоплон қайт орқангга, бўлмасам қулоғингни кесаман’ деди. Дилмурод ака эса ‘Сен бола кимни сўкяпсан, кимни аҳмоқ қиляпсан?’ деб Жавлоннинг олдига келди ва елкасидан туртди. Иккаласи ёқалашишгача борди. Уларни ажратишга ҳаракат қилдим. Биз Дилмурод акадан узр сўрадик. Лекин Дилмурод ака ўғли ва Мансур исмли жиянига телефон қилиб, тезда келмаса бўлмаслигини айтди. Ҳеч қанча ўтмасдан улар машинада қўлида электрошокер, бита, дубинка билан етиб келишди. Нима бўлганини тушуниб-тушунмасдан жанжалга қўшилишди. Бақир-чақирларни эшитган одамлар олдимизга келиб муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Бир неча кишининг аралашуви билан жанжал тугаб, ҳаммамиз тарқалдик. Дилмурод ака эса ҳали барчамизга ‘борзий’лик қанақа бўлишини кўрсатиб қўйишини айтди», — дейди Қудратилла Ҳасанбоев.

    Ҳасанбоевнинг қўшимча қилишича, ўртадаги жанжал кечки пайт у дўстлари билан дўконга чиққанида ҳам давом этган. Уруш профилактика инспекторининг чақирилиши билан якунланган.

    «‘Борзий’ликни кўрсатиб қўйишга ваъда берган Дилмурод ака кечки пайт соат 19:00 да 15-20 нафар одам йиғиб, Damas, Cobalt, Gentra машиналарида келишди. Улар бизнинг ҳаракатимизни кузатишаётганини билдик. Дилмурод ака олиб келган болаларнинг қўлида кетмон сопи, ёғоч, электрошокер, бита, темир буюмлар бор эди. Дўстларим билан дўконга кетаётгандик, улар ҳам ортимиздан етиб келди. Дўкон эшигига етганимда улар мени ва дўстларимни судраб олиб чиқиб, ҳеч қандай сабабсиз қўлидаги темирлар билан уриб кетишди. Биз бундай вазиятни кутмагандик. Ҳолатни тушунган дўстларим воқеа жойидан қочиб қутулишди. Мен эса 10 кишининг ичида ёлғиз қолиб кетдим. Атрофда беш-олтита одам бор эди. Лекин уларнинг қўлидаги қуролларини кўриб, ажратишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмади. Инсофи бор қўшнилар телефон орқали ‘участкавойъни чақиришибди. Инспектор келаётганини кўришгач, зўравонлар қочишди. Бироқ ҳеч кимга ҳеч қандай чора кўрилмади», — дейди Қудратилла Ҳасанбоев.

    Қудратилла Ҳасанбоев

    Қудратилла Ҳасанбоев
    Фото: «Дарё»

    Соҳиба Қўчқорованинг айтишича, бундай ҳолат беш кундан сўнг яна қайтарилган. Навбатдаги жанжалда Қудратилла Ҳасанбоевнинг боши 10-15 сантиметргача ёрилган.

    «14 апрель куни кичик ўғлим икки маротаба дўконга чиқди. Йўлда Дилмуроднинг ўғлини кўрган. Шунда у ўғлимни тўхтатиб, бўлар-бўлмас гапларни гапириб, ҳақорат қилган. Ғалвани истамаган ўғлим ‘Бўлар иш бўлди, сенга яна нима керак?’ деса электрошокер, бита чиқариб, уни урмоқчи бўлган. Ўша пайтда кичик ўғлим ҳам касал эди. Юзларига сувчечак тошганди. Шунинг учун у ортга қайтган. Қудратилла ўғлим ҳам кечки пайт фарзандига таглик олиш учун дўконга чиққан. Дилмуроднинг ўғли уйига бориб дадасига бўлган воқеани айтиб, яна одам йиғиб иккита машинада ўн киши келишган. Ўғлим дўкон ичида бўлган. Дилмурод дўконга кириб Қудратиллага ‘Катта гапирган уканг қани, полвон укангни чақир’, деб пўписа қилиб ичкаридан судраб чиққан. Ташқарига чиққач қўлидаги темир, йўлакда турган ғишт ва тошлар билан уриб кетган. Воқеа 10 дақиқача давом этган. Ўғлим ҳушидан кетган. Ўғлим қимирламай қолганидан кейин урушни тўхтатиб, ўлди деб ҳушсиз, қонга беланган ҳолатда ташлаб кетишган. Ўшанда боши 10-15 сантиметрча ёрилган экан. Зўравонлар кетгач, одамлар тез ёрдамни чақиришган ва шифокорлар олиб кетган», — дейди Соҳиба Қўчқорова.

    Қўчқорованинг маълум қилишича, тиббий экспертиза ўғлини профилактика инспектори олиб келмагани учун экспертизадан ўтказмасдан қайтариб юборган. Шундай бўлса-да, сохта экспертиза хулосаси тайёрланиб, олинган тан жароҳати енгил деб қайд қилинган.

    Қудратилла Ҳасанбоевнинг ёрилган боши

    Қудратилла Ҳасанбоевнинг ёрилган боши
    Фото: «Дарё»

    «Эртаси куни эрталаб ака-укани тиббий экспертизага юбордим. Лекин экспертизадагилар участка нозирисиз қабул қилмаймиз, дейишган. Тартиб бўйича ‘участковой’ олиб бориб, экспертиза қилдириши керак экан. Лекин ‘участкавой’ билан боғланиб бўлмади, боғланганимизда эса ҳеч қандай ҳаракат қилмади. Оддий фуқаро бўлсак, биз буларни қайдан билайлик? Уч кундан кейин профилактика инспектори ёрдамчиси экспертиза қилдираман деб келганди, карантин дейишди. Шу баҳона бўлиб ‘участкавой’ касалхонага, экспертиза ‘участкавой’га айбни ағдариши сабаб, экспертиза қилинмасдан қолди. Ўғлимнинг жароҳатлари битай деганда — 4 май куни қайта экспертиза тайёрлаб бераман, деб ‘участкавой’ касаллик тарихини олди. Энди шу қоғозни кўрсатиб, экспертиза қилинган деяпти. Аслида ҳалигача экспертиза қилинмаган», — дейди онаизор.

    Мурожаатчининг таъкидлашича, профилактика инспектори ҳамда терговчи жиноятни яширишга уринмоқда.

    «Карантин пайтида ҳамма уйда ўтириши керак бўлган вақтда булар гуруҳ бўлиб, тил бириктириб жамоат жойида бир одамни ўлгудек калтаклашса, бирортаси ҳеч нарса демаса. Қонун ҳимоячилари, тиббий ниқобсиз юрганларга, майда безориларга ишласа-ю, мана бунақа жиноятларга жим қараб турса, алам қилмайдими? Терговчига дўконга ўрнатилган кузатув камералари орқали олинган видеоёзувларни ҳам бердик, эътиборга олишмаяпти. Бу эса ички ишлар ходимлари ва жиноятчилар ўртасида қандайдир алоқа бор, деган шубҳани уйғотмоқда», — дейди Соҳиба Қўчқорова.

    Қудратилла Ҳасанбоевнинг ёрилган боши

    Қудратилла Ҳасанбоевнинг ёрилган боши
    Фото: «Дарё»

    «Югур-югурлар, тинимсиз қилинган мурожаатларимиздан сўнг бу иш терговга чиқарилди. Лекин терговчи ва ‘участкавой’ зўравонларнинг қўлида бўлган электрошокер, биталарни гувоҳлар тасдиқласа ҳам инкор этмоқда. Бундан ташқари дўконга ўрнатилган кузатув камералари орқали олинган видеоёзувларда 10 киши иштирок этгани кўриниб турса-да, фақат икки кишини сўроқ қилмоқда. Қолганларни нафақат видеоёзув, балки гувоҳлар ҳам тасдиқласа-да эътиборга олишмаяпти. Тўғриси, мурожаат қилмаган, бормаган жойимиз қолмади. Ариза қилган кунимнинг эртасига ўрганишгандек бўлишади. Кейин йўқолиб кетишади. Наҳотки уч ойдан бери реал ҳолатдаги жиноятга эътибор қаратишмаса?», — дейди мурожаатчилар.

    Андижон вилоят ИИБнинг маълумот беришича, юқорида тилга олинган фуқаролар ўртасида 2020 йил 9 апрель куни соат 15:00 да ва ўша куни кечки пайт ҳам уруш-жанжал бўлган. Келишмовчилик 2020 йилнинг 14 апрель куни соат 20:00 да давом этган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 4 май кунидаги хулосасига кўра, мазкур тўполон сабаб фуқаро Қудратилла Ҳасанбоевнинг соғлиғи олти кундан кўпроқ ва йигирма бир кунгача бузилишига сабаб бўладиган енгил тан жароҳати олган.

    Қудратилла Ҳасанбоевнинг ёрилган боши

    Қудратилла Ҳасанбоевнинг ёрилган боши
    Фото: «Дарё»

    Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2020 йил 4 май куни Р.Д., Р.Ф. ва М.А. ҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Вилоят ИИБнинг қўшимча қилишича, мурожаатчиларга мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганлиги ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги айтилган.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    21.07.2020, 14:10   Изоҳ (0)   61558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналарига ёзги террасаларни сақлаб қолишга рухсат берилди

    21.07.2020, 13:54

    «Давергеодезкадастр»да яна 9 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

    21.07.2020, 13:08

    ОТМларга кириш учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди

    21.07.2020, 12:37

    Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари Ашур Қодиров вафот этди

    21.07.2020, 12:06

    Қорақалпоғистонда экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус—Тошкент магистрал йўлини тўсиб қўйди (видео)

    21.07.2020, 11:52

    Алишер Қодиров коронавируснинг янги тўлқини юзага келмаслиги учун хориждан ўзбекистонликларни олиб келишни тўхтатиш кераклигини айтди

    21.07.2020, 11:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.