Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятида коронавирусга чалинган 42 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган 42 ёшли Ғ.И.да 2020 йил 15 июль куни COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган ва у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 4-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан Ғ.И.нинг аҳволи кескин оғирлашган, бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган, дейилади ССВ хабарида.

Ғ.И. — Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери Андижон вилоятида COVID-19 билан касалланган ва мазкур инфекция асоратлари оқибатида вафот этган биринчи бемор.

Шунингдек, бу «Дарё» ҳисоби бўйича 21 июль соат 23:20 ҳолатига кўра Ўзбекистондаги 98-ўлим ҳолати. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этиб келаётган статистика бўйича эса мамлакатда эпидемия бошланганидан буён 94 киши вафот этган.

Аввал Тошкентда коронавирусга чалинган 64 ёшли эркак ҳамда 68 ёшли М.И. исмли аёлнинг вафот этгани ҳақида хабарлар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди