Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Ҳайдар Алиев кўчаси 13 июлда таъмирлаш ишлари сабаб бир ҳафтага ёпилган эди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур йўл қисмида қўшимча таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ҳаракатланишнинг қисман чекланиши 2020 йил 24 июль кунига қадар давом этишини маълум қилди. Шу вақт оралиғида автомобиллар оқими ҳам ҳаракатланишнинг битта чизиғи бўйича амалга оширилади.
Ҳокимлик ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этган.
Аввалроқ Юнусободнинг Аҳмад Дониш кўчасидаги йўл қурилиши қачон якунланиши ҳақида видео эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)