• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Яқинларини хатарга қўймаслик учун уйларига ҳафталаб бормаяпти. Биз шундай фидойилик қилоламизми бегоналарга?» — Шаҳноза Соатова шифокорлар ҳақида

    Ўзбекистон адлия вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова Telegram’даги канали орқали коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бугун шифокорларга нисбатан айрим салбий фикрлар айтиляпти. Лекин ҳақиқий фидойи, ўз касбининг усталари жонларини хатарга қўйиб бўлса ҳам жанг майдонининг олд қаторида туришибди. Уларнинг ҳам уйида кекса ота-онаси, ёш болалари бор. Яқинларини хатарга қўймаслик учун уйларига бир неча ҳафталаб боришмаяпти, ҳатто ўз яқинлари бетоб бўлса ҳам, қарай олишмаяпти. Биз шундай фидойилик қила оламизми бегона инсонлар учун?

    Шифокорлар, ҳамширалар, санитаркалар... Ҳар сафар олдимга киришганида алоҳида ҳимоя кийимларини кўриб, ўзларини нақадар хавфга қўяётганларини ўйлайман. Ташқарида 40, костюмнинг ичида 60 даража бўлса керак камида. Уларни ҳимоялаш учун ниқобимни таққан бўламан. Ўзи асрасин!

    Асли биринчи навбатда шифокорлар ҳақида ёзишим керак эди. Лекин худбинлик ўлсин, фақат ўзимни гапирдим. Шунинг учун бу сафарги узун миннатдорлик постим уларга бағишланади.

    Охирги икки кун оғир бўлди, Аллоҳ дедим ва врачларга нажот тилаб талпиндим. Ниқоб устидан кўриниб турган нигоҳларидан аҳволим, келажагим ҳақида нималарнидир ўқишга уриндим. Улар эса ‘ҳаммаси яхши бўлади’ дейишди. Бугун яхшиман анча, демак, алдашмабди.

    Ҳозир Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида (халқ тилида ‘Эски ТошМи’ дейиладиган) даволаняпман. Келган куним аҳволим жуда ёмон эди, нафасим қисарди, ҳаво етишмаётганди, беҳоллик ва бўғинлар оғриши, иштаҳасизлик... Тестим натижаси манфий бўлса ҳам, барибир белгилар COVID’ники. Қабулхонада иситма ичида навбат кутаётганимда, олиб қолмай қайтарворишса-чи, деган қўрқув бор эди. Лекин олиб қолишди, мендан қочмай, рад этмай, ёрдамга шошилишди. Керакли дори-дармонларни қаердан бўлса ҳам топиб келиб, тезда даволашни бошлашди.

    Шундай дақиқаларда ёрдам қўлини чўзган, ширин сўзи билан кўнглимни кўтариб, эътибор ва билими билан соғлиғим учун курашаётган, ҳар куни ўзи хабар олиб, назорат қилиб турган клиника раҳбари Абдашимов Зафар Бахтиёровичдан алоҳида миннатдорман.

    Якшанба куни бўлишига қарамай, кечаси ҳам қолиб қараётган, узоқроқ кетса, телефонда хабарлашиб, доим дардимни енгиллатишга тайёр турган 2-умумий терапия бўлими бошлиғи Атаназаров Иномжон Қадамбаевични бир умр дуо қиламан.

    Гўзал, Дилшода ва мен исмини билмайдиган яна бошқа ҳамшираларга, санитаркаларга улкан миннатдорчилигимни билдираман.

    Бугун шифокорларга нисбатан айрим салбий фикрлар айтиляпти. Лекин ҳақиқий фидойи, ўз касбининг усталари жонларини хатарга қўйиб бўлса ҳам жанг майдонининг олд қаторида туришибди. Уларнинг ҳам уйида кекса ота-онаси, ёш болалари бор. Яқинларини хатарга қўймаслик учун уйларига бир неча ҳафталаб боришмаяпти, ҳатто ўз яқинлари бетоб бўлса ҳам, қарай олишмаяпти. Биз шундай фидойилик қила оламизми бегона инсонлар учун?

    Охирги икки кун иситмам қайта чиққанида турли хаёллар, васвасалар ичра кўзимга улар нажот фариштаси бўлиб кўринишди. Ишқилиб, нимадир қилишсин, йўлини топишсин дейман. Йўлини қидиришяпти, таслим бўлмаймиз, опа, сиз ҳам таслим бўлманг дейишади. Аллоҳ рози бўлсин!

    Улар учун нимадир қилишим керак дейман, аммо кучим қаламимга етади фақат. Дуо қиламан. Шифокорларимизни асрашимиз керак. Дуоларингизда уларни ҳам эсланг.

    Яна мени дард билан ёлғиз қолдирмай, ўзим таслим бўлай деганимда ҳам йўқ сизни тузатамиз деб тиргак бўлиб турган, онамнинг аҳволлари билан ҳам қизиқиб, ярим тунда ҳам мурожаат қилаверинг, деб далда бераётган севимли жамоам ва раҳбариятимга, машиналар юрмаган пайти онам ва менга сув ва дорилар етказиб берган Муслим Мирзажоновга, онлайн маслаҳатлар бериб турган барча дўстларимга, кун-у тун мен учун ҳаловатидан кечиб, елиб-югураётган яқинларимга, севгилиларимга улкан раҳматларим.

    Менга ғойибона мадад бериб турган барча барчадан Аллоҳ рози бўлсин! Сизларнинг муҳаббатингиз мени қутқаряпти.

    Бугун иситмам йўқ, сатурация 94 фоиз. Яъни анча яхши бўлиб қолдим. Дуоларингиз, ҳамдардлигингиз, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Кўплашиб енгамиз, иншааллоҳ!

    Тезроқ тузалишим керак. Вақт ғанимат, жойни бошқаларга бўшатишим керак...

    Шаҳноза Соатова, адлия вазирининг маслаҳатчиси

    Эслатиб ўтамиз, Шаҳноза Соатова ўзида коронавирус белгилари кузатилаётган бўлса-да, тест топшира олмаётгани ҳақида аввалроқ ҳикоя қилганди. Кейинроқ у пневмониядан қандай даволанаётганини айтиб берган.

    Мавзуга доир: Фото: Ўзбекистондаги ҳамшира коронавирусга қарши курашдан сўнг

    Маълумот учун, Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг коронавирусдан вафот этиши билан боғлиқ икки ҳолат жамоатчиликка маълум қилинган. Улардан бири Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмасининг Ўртасаройдаги карантин марказидаги хизмат кўрсатишга сафарбар этилган шифокори Алишер Уралов бўлса, иккинчиси Олмазор тумани «Мирзо Ғолиб» маҳалласида жойлашган 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Тўхтаевадир.

    Мамлакатда коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларига ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган. Шунингдек, беморлар билан ишлаш давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўмдан тўланади.

    Коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади.

    Мавзуга доир: Чирчиқдаги юқумли касалликлар шифохонасининг барча тиббиёт ходимлари ишдан кетиб қолгани рад этилди

    20.07.2020, 19:04   Изоҳ (0)   24940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Оператив тарзда, 24 соат уйқусиз фаолиятни амалга оширамиз». Беҳзод Мусаев коронавирусга қарши кураш борасида қилинаётган ишлар бўйича изоҳ берди

    20.07.2020, 18:52

    Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам ходимларига қўшимча рағбатлантириш пули тўланади

    20.07.2020, 18:28

    Ўзбекистонда антитана таҳлили ўтказилиб, аҳолининг қанча қисмида коронавирусга иммунитет борлиги аниқланади

    20.07.2020, 18:03

    Жиззахда ишлаб чиқарилган Volkswagen Caddy негизидаги тез ёрдам автомобиллари Тошкентга юборилади

    20.07.2020, 17:50

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17 000 нафардан ошди

    20.07.2020, 17:09

    Тошкенда коронавирусга чалинган 51 ва 42 ёшли эркаклар вафот этди

    20.07.2020, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    Дунё | 10 август, 21:42

    Янгиободдаги собиқ уран конида рекултивация ишлари якунланди

    Ўзбекистон | 10 август, 21:15

    “Толибон” гўзаллик салонларини оммавий ёпишни бошлади

    Афгонистон | 10 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.