Испаниянинг Майорка курортида британиялик сайёҳ ҳибсга олинди. У йўталгани ва бошқаларга коронавирус юқтириш хавфи сабаб қўлга олинган, деб хабар беради Daily Mail.
Кўнгилсиз ҳодиса Санта-Каталина курорт туманидаги ресторанларнинг бирида содир бўлган. Ресторанга бир эркак ҳимоя ниқобисиз кирган, йўталган ва атрофдаги барчага коронавирус инфекциясини юқтиришини маълум қилган. Ресторандаги хўрандалар зудлик билан полицияга қўнғироқ қилган.
43 ёшли сайёҳ ҳуқуқ-тартибот ходимларини кўргач, қочишга тушган, бироқ у қўлга олинган. Ҳибсга олиш вақтида у қаршилик кўрсатган ва ўзини тажовузкор тутган. Эркак маҳкамага олиб борилиб, мажбуран коронавирусга тест топширтирилган. Тест унда коронавирус йўқлигини кўрсатган. Британиялик қўйиб юборилган.
Таъкидланишича, агарда сайёҳда инфекция аниқланганида, у инсонлар соғлиғига хавф туғдирганликда айбланган бўларди. Ушбу ҳолда эса у фақатгина ҳибсга олиниш вақтида қаршилик кўрсатгани учун айбланган.
Полициядагиларнинг маълум қилишича, британиялик маст ҳолатда бўлган.
Аввалроқ Испанияда сайёҳлар учун коронавирусдан ҳимояланган пляж пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Мальдив ороллари сайёҳларни қабул қилишни бошлади
Изоҳ (0)