Oppo компанияси 125 ваттли ўта тезкор симли қувватлантиргични тақдим этди.
Янги қувватлантиргич сиғими 4000 миллиампер-соатга тенг аккумуляторни 20 дақиқада тўлдира олади, 41 фоиз қувватни тўлдириш учун эса беш дақиқа кифоя қилади.
Here’s a first look at 125W Flash Charge technology in action. It can fully charge a 4,000mAh battery in 20 minutes. 🤯 #FlashForward pic.twitter.com/EWtfGcsL4m
— OPPO (@oppo) July 15, 2020
Бундан ташқари, компания қуввати 65 ваттга тенг AirVOOC номли симсиз қувватлантиргични ҳам тақдим этган — унинг қуввати ҳозирда бозорда мавжуд энг тезкор симли қувватлантиргичники билан тенг.
Янги қувватлантиргичлардан фойдаланадиган қурилмалар номи ҳозирча эълон қилинмаган.
Аввалроқ Apple ва Samsung компаниялари ўз смартфонларини қувватлантиргичсиз сотишни бошлаши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)