Amazon онлайн-ритейлери Dash Carts номли «ақлли» аравачаларни тақдим этди. Эндиликда харидорлар сотувчилар билан мулоқотга киришиши ва кассага навбатда туришга мажбур эмас. Аравача устига солинган масулотлари ўзи ҳисоблайди ва харидорнинг банк картасидан керакли пулларни ечиб олади, деб хабар беради The Verge.
«Ақлли» аравачалар Just Walk Out технологияси билан жиҳозланган. Унинг ёрдамида қурилма мижоз томонидан танланган барча маҳсулотларни танийди, шундан сўнг автоматик равишда тегишли банк картасидан пулларни ечиб олади ва чекни электрон почтага юборади.
Харидорлардан дўконга киришда Amazon иловаси орқали QR-кодни сканердан ўтказиш ва аравачага ўрнатилган чегирма куполарини сканер қилиш талаб этилади халос.
Аравачалар 2020 йилнинг ўзида Лос-Анжелесда очиладиган дўконда синовдан ўтказилади.
Изоҳ (0)