Колумбияда тирик эркак ўликхонага юборилди, кейин эса уни у ердан чиқаришни исташмади, деб ёзади Daily Mirror.

Фото: Daily Mirror

Колумбиянинг Синселехо шаҳрида яшовчи 67 ёшли эркак Хуан Хосе Мунос Ромеро юқори қон босими билан касалхонага ётқизилди. Тиббий муассасага олиб келинганидан бир неча кун ўтиб, эркакнинг оиласига унинг вафот этгани айтилган.

Коронавирус пандемияси муносабати билан эркакнинг жасадини қариндошларига беришмаган. Ромеронинг қизи яширинча ўликхонага кирган ҳамда отасининг ўзига келганини кўрган.

Аёл отасини уйга олиб кетмоқчи бўлган, бироқ ўликхона ходимлари эркакнинг тирилганига ишонмай, уни чиқаришдан бош тортган. Қизга отасининг тирикдек туюлганини эса ўлимдан кейин кузатиладиган физиологик реакциялар деб изоҳлашган.

Аёл отасини барибир олиб кетган. Ҳозирда у бошқа шифохонада даволанмоқда.