• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандлик онага ўғилли бўлгани айтилиб, қўлига қизалоқ тутқазилди. Она гумонда, шифокор ва ҳамширалар эса англашилмовчилик бўлган дейишмоқда

    Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида ёш онага ўғил фарзандли бўлгани айтилиб, қўлига қизалоқ тутқазилди. Она гумонда қолди, шифокор ва ҳамширалар эса англашилмовчилик бўлган дейишмоқда. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев юзага келган ҳолатни ўрганди.

    Фото: Kun.uz

    «Операциядан чиққанимиздан сўнг онанинг аҳволи ҳақида яқинларига хабар бердик. Аёлнинг қайнанаси келини ўғил ёки қизли бўлгани билан қизиқди, — дейди шифокор Бунёд Тоҳиров. — Мен яна бўлимга қайтиб кирдим ва операция бўлимидаги ҳамширадан операция қилинган аёлдан туғилган фарзанд ўғилми, қизми деб сўрадим. Ҳамшира ‘ўғил’ деди. Шундан сўнг чиқиб ўғил чақалоқ туғилибди дедим. Бор гап шу. Ҳамширанинг айтиши бўйича, у олдинги операция йўли билан туғилган болани назарда тутиб ўғил бола деган экан. Шу ерда хатолик кетган».

    Бунёд Тоҳиров.

    Бунёд Тоҳиров.
    Фото: Видеодан скриншот

    Фарангиз Облобердиеванинг туғруқ жараёнидаги операциясида иштирок этган ҳамшира Шаҳзода Саломованинг айтишича, 26 июнь куни икки нафар чақалоқ операция йўли билан туғилган. Уларнинг бири тушгача, иккинчиси тушдан сўнг туғилган. Шифокор Бунёд Тоҳиров чақалоқни сўраган вақтда у биринчи операцияда туғилган болага қараётган бўлган ва айнан ўшани назарда тутиб «ўғил» деган.

    «Врач-неонатолог билан операция жараёнида қатнашдик. Кейин болани интенсив палатага олиб келдик. Боланинг бўйи ва вазнини ўлчаб ўраб қўйдик. Ўша куни иккита операция бўлганди. Биринчи операция соат 11:00 атрофида бўлиб, унда ўғил чақалоқ туғилганди. Иккинчи операция эса соат 15:30 атрофида ўтказилди. Унда қиз фарзанд дунёга келди. Биринчи операция орқали дунёга келган чақалоқнинг таглигини алмаштираётганимда врач-гинеколог Бунёд Тоҳиров келиб, ‘операция бўлимидаги боланинг жинси нима?’ деб сўради. Мен қўлимдаги болани назарда тутиб, ўғил дедим. Менга ҳеч кимнинг фамилияси айтилгани йўқ», — дейди Шаҳзода Саломова.

    Шаҳзода Саломова.

    Шаҳзода Саломова.
    Фото: Видеодан скриншот

    Неонатолог шифокор Маҳбуба Ҳотамованинг таъкидлашича, у 28 июнь, якшанба куни навбатчиликка келиб, чақалоқларни қабул қилиб олган.

    «‘Интенсивний’да Фарангиз Облобердиеванинг боласи бор экан. Бу нимага ёлғиз ётибди десам, ҳамшира олиб борганини, операциядан сўнг онасининг жони оғригани учун боласини олишни хоҳламаганини айтди, — дейди Маҳбуба Ҳотамова. — Кейин мен бориб аёл билан гаплашиб, қизалоғини олиб келишларини айтдим. У ‘менинг болам қиз эмас, ўғил’ деди. ‘Сизнинг фарзандингиз қиз’ дедим. У менга ‘ўғил’ деди. Бунақа нарса бизларда биринчи марта бўлиши эди. Кейин мен аёлни болакайнинг олдига олиб бориб, қиз эканлигини кўрсатдим. Аммо у ‘менинг болам ўғил бўлиши керак эди’, деди. Чақалоқни онасига олиб бормасдан олдин кўргандим, қизча эди».

    Фото: Видеодан скриншот

    Туғруқда иштирок этган шифокорлар ва туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан суҳбатдан сўнг Фарангиз Облобердиева билан гаплашдик.

    Унинг айтишича, ҳомиладорлик пайтида биринчи марта ультратовуш (УЗИ) текширувидан ўтказилганда ҳомила қиз фарзанд эканлигини айтишган. Иккинчи текширувда эса ўғил бола дейишган. Фарангиз Облобердиева ҳамширалар чақалоғини қўлига берганида, ўғил ёки қиз эканлигига қизиқиб кўрмаганини айтди.

    Фарангиз Облобердиева.

    Фарангиз Облобердиева.
    Фото: Видеодан скриншот

    «Ўша кyни мени операцияга олиб киришди. Берилган наркоз соат 17:00 таъсирини йўқотди. Фарзандимни эртаси куни бир марта олиб келишди-да, қайтариб олиб кетишди. Учинчи кунга келиб чақалоққа қарайдиган шифокор ‘сизнинг қизчангизни олиб келамиз’ дейишди. Мен фарзандим ўғил эканлигини айтдим. У киши қизча деди. Шундан кейин мен хавфсирадим. Операция бўлган куни ҳушим ўзимда эди. Чақалоқни кўргандим. ‘Полвонча экан’ дейишганди, — дейди Фарангиз Облобердиева. — УЗИга икки марта тушганман. Биринчисида қиз, иккинчисида ўғил деганди. Ўғилча деб эшитганимдан сўнг қизиқиб кўрмаганман мен ҳам. Ҳозир қараётган болам ўша бола. Фақат ўғил-қизлигига иккиланиш бўляпти. Қиз бола ҳам, ўғил бола ҳам фарзанд. Иккиланиш бўлганидан кейин кўнглингиз хотиржам бўлмайди-да».

    Шифокорларнинг айтишича, операция йўли билан фарзанд туғган Фарангиз Облобердиева маълум вақтгача ўзига келолмаган.

    Холида Усмонова.

    Холида Усмонова.
    Фото: Видеодан скриншот

    «Туғилган чақалоқни улар чақириб сўраса айтамиз. Ҳозир карантин вақтида одамлар ичкарига киритилмайди. Шунинг учун ҳам бормаганмиз. Чақалоқни онанинг қўлига соғлиғига қараб берамиз. Айрим болалар жуда ҳам кичик туғилади, уларни вақтинча интенсив палатада сақлаймиз, — дейди шифокор Холида Усмонова. — Ўша куни аёл болага эътибор ҳам бермаган, қарамаган ҳам. Балки ўша куни қараганида шунчалик бўлмасмиди? Мурожаатчилар уч кундан сўнг болани қўлга олдик деб айтишяпти. Аслида бир ярим суткада бола онанинг қўлига берилган. Ундан аввал ҳам олиб борилган. Аммо аёл ўзининг соғлиғини ўйлаб, болага қарамаган ҳам, олмаган ҳам».

    Манзура Раҳмонова.

    Манзура Раҳмонова.
    Фото: Видеодан скриншот

    Туғруқ куни Фарангиз Облобердиева билан бир палатада бўлган Манзура Раҳмонова билан ҳам суҳбатлашдик. Унинг айтишича, ҳамшира Фарангиз Облобердиевага чақалоғини олиб келиб берган. Аммо у ҳозир болага қараёлмаслигини айтиб, чақалоқни қўлига олмаган.

    «Соат 8-9 эди, адашмасам. Чақалоқни олиб келишди. Аммо онаси чақалоққа ‘қаролмайман’ деб қайтариб юборди. Мен ҳеч бўлмаса, сизнинг чақалоғингиз олдимизда бўлса эди, мени чақалоғим битта ўзи қолмасди деб айтдим, — дейди Манзура Раҳмонова. — Она чақалоқни олмади. Қайтариб юборди. Эртаси куни онага мажбуран чақалоқни беришди. Яна олмайман деди».

    Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини, туман прокуратураси талаби билан чақалоқ ва унинг отасидан қон таҳлили олинганини хабар берди. Унга кўра, ота ва қизнинг қон гуруҳий мансублиги бир хил натижа кўрсатган.

    «Шу таҳлилнинг ўзи Ф.Облобердиеванинг фарзанди қиз эканлигини исботлайди. Лекин ота-онанинг бу таҳлилдан кўнгли тўлмаса, ДНК экспертизаси ўтказилиши мумкин», — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъули.

    Тойлоқ туман прокуратураси ҳам мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

    Таъкидланишича, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида фуқаро А.Ашуров, унинг турмуш ўртоғи Ф.Облобердиева ва туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида туғилган қиз жинсли чақалоқдан қон намуналари олиниб, уларнинг гуруҳий мансублигини аниқлаш мақсадида суд-биологик экспертизаси тайинланган.

    РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг 2020 йил 3 июлдаги хулосасига кўра, қиз жинсли чақалоқдан олинган қон намунасида «В» антиген аниқланган. Фуқаро А.Ашуровдан олинган қон намунаси «Ва» (III) гуруҳига мансублиги аниқланган.

    Фуқаро А.Ашуров ва Ф.Облобердиеваларнинг қон намуналари қиз жинсли чақалоқ генотипига тўғри келиш-келмаслигини аниқлаш мақсадида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига одам ДНКсининг суд-биологик экспертизаси тайинланган.Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан прокурор назорати ўрнатилганлиги маълум қилинади.

    «Дарё» мавзуга қайтади.

    14.07.2020, 19:19   Изоҳ (0)   60350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши биноси карантинга ёпилди

    14.07.2020, 19:07

    Зангиотадаги махсус касалхона очилганига бир ҳафта бўлмасдан коронавирус беморларига тўлиб бўлди

    14.07.2020, 18:36

    Коронавирусга қарши антитаналар инсон организмида 3 ойгача сақланиб қолиши мумкинлиги айтилди

    14.07.2020, 18:32

    Тошкентда яна 121 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 14 минг кишига яқинлашди

    14.07.2020, 18:04

    Фарғона водийси ва Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 14—15 июль кунлари сел келиши мумкин

    14.07.2020, 17:22

    Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президентини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

    14.07.2020, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллатлар Лигаси. Роналду ва Португалия финалда Испанияни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 июн, 08:02

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.