«Ўзгидромет» 14—15 июлда республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиши хавфи борлигидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, шу кунларда кутилаётган локал (маҳаллий) ёмғирлар муносабати билан Тошкент, Андижон, Наманган Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса туфайли нохуш ҳолатлар юзага келганда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг 1050 қисқа рақамига мурожаат қилиш лозим.
Изоҳ (0)