Ўзбекистонда 2020 йил 14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 121 кишига кўпайиб, 13 993 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланган беморларнинг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Маълум қилинишича, 14 июль куни мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 44 нафар фуқаро соғайган ва тузалганларнинг умумий сони 8074 кишига, тузалиш кўрсаткичи эса 57 фоизга етди. Мамлакатда 65 киши коронавиус қурбонига айланган.
Ҳозирда мамлакатда 5854 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)