Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудидан коронавирисга чалинган беморларнинг жами 44 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Навоий вилоятида 19 нафар, Наманган вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар бемор тузалиб, 14 июль куни уйларига кузатилди.
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 8030 нафарни ташкил этаётганди. Эндиликда улар сони 8074 нафарга етди.
Касалланганларнинг умумий сони эса 14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра 13 872 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 64 нафари эса коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)