Тошкент шаҳрининг автомобиль йўлларини таъмирлаш билан бир қаторда пиёдалар учун йўлакларни ҳам таъмирлаш ишлари кетмоқда, дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хусусан, қурувчилар ва ободонлаштириш тизими мутахассислари қатор кўчалар бўйлаб ободонлаштирилган эни 1,5 метр бўлган пиёдалар йўли, 0,80 метр кенгликдаги махсус ногиронлар йўли ҳамда 1 метр кенгликдаги велойўлакларни барпо этиш режалаштирилган.
Бундай ишлар бугунги кунда Ҳайдар Алиев кўчасининг Сарикўл кўчасидан Озарбайжон маданият марказигача бўлган 2 километрлик қисмида 90 фоизга, Шаҳрисабз кўчасининг Катта Миробод кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган 2,3 километр оралиғида 50 фоизга, Истиқбол кўчасидан Нукус кўчасигача бўлган 1,6 километр масофада 30 фоизга ҳамда Фарғона йўли кўчасининг Кичик автомобиль ҳалқа йўлидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 7 километрлик қисмида 15 фоизга бажарилди.
Изоҳ (0)