Ўзбекистонда 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 196 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 13 193 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
- 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида);
- 20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
- 9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 5280 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ (0)