• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада экологик фожиа — ерости сувларига нефть аралашиб кетган. Вазиятга Тошлоқ ҳокимлиги муносабат билдирди, ФНҚИЗ эса жавобгарликни зиммасига олди

    Журналист ва блогер Никита Макаренко муаллифлигида «Фарғона вилоятидаги хонадонларда нефть қазиб олинмоқда» сарлавҳаси остида видео YouTube порталига жойланди. Бу видео юзасидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (ФНҚИЗ) ва Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

    Видеолавҳа юзасидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қуйидагиларни маълум қилди.

    Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 60 йилдан ортиқ фаолияти давомида турли хил технологик носозликлар (хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг чиқиб кетиши) натижасида, сувли қатламда нефть маҳсулотларининг суюқлик (ерости сувлари юзасида сузувчи) ва эритилган шакллари мавжудлиги билан тавсифланган кучли ерости сувлари ифлосланиши шаклланган.

    Йиллар давомида ушбу муаммони бартараф қилиш учун «Ўзбекгидрогеология» Давлат гидрология илмий-тадқиқот институти томонидан «Ўзнефтқайтаишлаш» ОАЖ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ифлосланишни локализация қилиш ва йўқ қилиш чоралари кўриб келинмоқда.

    Шунингдек, май ойида аниқланган Тошлоқ тумани ҳудудида нефть маҳсулотларини ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлашга қарши курашиш бўйича иккита кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилди.

    Натижада нефть маҳсулотларини ноқонуний қазиб олиш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бир қатор корхоналар ва аҳолининг ноқонуний фаолияти аниқланди ва ҳужжатлаштирилди. Шундай қилиб, тадбирлар давомида нефть қазиб олиш учун 117 та қудуқ, 52 дона чуқур насос, 205 дона турли ҳажмдаги сақловчилар, 9 757 метрдан ортиқ электр кабель, 847 метр турли шланглар ва 29,8 минг литр нефть ва нефть маҳсулотлари тортиб олинган.

    Заводнинг қайд этишича, 2020–2023 йилларда заводни модернизация қилиш дастури доирасида янги технологиялар ва замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Мавзуга доир: Фарғонада 2023 йилдан бошлаб Аи-92 бензин ва «Евро-5» стандартидаги дизель ишлаб чиқарилади

    Айни ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ҳокимлиги расмий баёнотда қайд этилишича, мазкур видеолавҳа юзасидан туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари томонидан ўрганиш олиб борилди. Видеода акс этган ҳудуд Тошлоқ тумани «Конизар» маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, ишчи гуруҳи аъзолари айнан шу ҳудудда ўрганишларни олиб борди.

    Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Ўрганиш жараёнида 2020 йилнинг 10 июлига қадар Давлат хавфсизлик хизмати, туман ИИБ, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси ходимлари томонидан мунтазам тезкор назорат тадбирлари ўтказилаётганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳудудда ноқонуний равишда қудуқ қазиб, нефтга ўхшаш суюқликни насос ёрдамида тортиб олиш жараёнида ерни ифлослантирган 50 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси 4-қисмига (Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш) асосан маъмурий баённомалар тузилган.

    Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Айбланувчиларга нисбатан 38 миллион 802 минг сўм жарима жазоси тайинланган. Бу ҳолатдан ташқари нефтга ўхшаган суюқликни яроқсиз қисмини очиқ сув ҳавзасига оқизиб, сувни ифлослантирган 8 нафар фуқарога нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси 1-қисмига (Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб 5 миллион 798 минг сўм жарим қўлланилган.

    Саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаган 12 нафар фуқарога нисбатан ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисмига (Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) асосан 10 миллион 258 минг сўм жарима жазолари тайинланган.

    Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга маъмурий чоралар қўллаш билан бирга 81 та ноқонуний қазиб олинган қудуқлар кўмилди, 81 дона «Орёл» сув насослари, 426 метр резина шланг, 154 дона турли ҳажмдаги идишлар, 22 740 литр нефть аралашган суюқликлар далолатнома ва баённомалар асосида вақтинчалик сақлаш учун туман ИИБга олинди.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда буғдойдан бўшаган экин майдонига ўт қўйилди
    • Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
    • «Ўзгидромет»нинг май ойидаги мониторинги бўйича Олмалиқ атмосфера ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлиб чиқди

    13.07.2020, 08:04   Изоҳ (0)   40907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 650 минг сўм эвазига диплом ёзиб беришни таклиф қилган коллеж директори ўринбосари қўлга тушди

    13.07.2020, 07:33

    Ўзбекистон фан арбоби, профессор Собиржон Аминов 82 ёшида вафот этди

    13.07.2020, 07:07

    Самарқандда 64 ёшли аёлнинг уйида босқинчилик қилган шахслар ушланди

    13.07.2020, 06:32

    Вазир ўринбосари тест топширишда юзага келаётган турли муаммоларга оид гап-сўзларга муносабат билдирди

    13.07.2020, 06:00

    Маҳалла вазири: «Карантин даврида хайрия маблағларининг сарфланиши вазирлик ваколатига кирмайди»

    13.07.2020, 01:30

    Ўзбекистонда 12 июль куни 484 кишида коронавирус аниқланди. Аҳоли орасида 265 та ҳолат қайд этилиб, антирекорд ўрнатилди

    13.07.2020, 00:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.