• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон фан арбоби, профессор Собиржон Аминов 82 ёшида вафот этди

    Ўзбекистонлик кимёгар ва фармацевтларнинг етакчи вакилларидан бири, тажрибали педагог, фан арбоби, кимё фанлари доктори, профессор Собиржон Нигматович Аминов 9 июль куни вафот этди.

    Ўзбек илм-фани, хусусан кимё соҳаси ўзига хос ривожланиш тарихига эга. Ўтган асрда ўзбек кимёгарлари йирик илмий ва маданий манбаларни яратди. Собиржон Аминов ҳам шундай олимлардан. Асли мутахассислиги фармацевт бўлган Собиржон Аминов 1938 йил 2 августда Тошкентда дунёга келган.

    Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Фанлар aкадемияси Гидроингео ва муҳандислик геологияси институтида бошлаган олим, 1962—1965 йилларда собиқ СССР ФА Элементорганик бирикмалар институтида аспирантурада ўқиб, «Этиленнинг карбон кислоталари ва уларнинг ҳосилалари билан теломеризацияси. Теломирезация жараёнида эркин радикалларнинг қайта тақсимланиши» мавзусида номзодлик диссертациясини мувафақиятли ҳимоя қилди. Олим изланишлари натижасида кичик молекулали карбон кислоталар ва уларнинг ҳосилаларининг этилен билан теломирезациясини ўрганиб, тармоқланган юқори молекулали карбон кислоталар олишга муваффақ бўлди. Унинг кашфиёти радикалларнинг қайта тақсимланиши янги реакция деб эътироф этилди ва саноат миқёсида жорий этилди.

    Бир неча йиллик машаққатли илмий изланишлар натижасида Менделеев номидаги Россия Кимё-технология университетида «Карбон, фосфон, алкиларилсулфкислоталарнинг сирт фаол ҳосилаларининг синтези ва коллоид кимёвий хоссалари» мавзусида докторлик диссертациясини мувафақиятли ҳимоя қилиб, фан доктори илмий даражасига сазовор бўлди.

    Собиржон Аминов Тошкентга қайтгандан сўнг, Ўзбекистон Фанлар fкадемияси Умумий ва ноорганик кимё институтида сирт фаол моддалар синтези ва уларнинг коллоид кимёвий хоссаларини ўрганиш йўналишида тадқиқотлар олиб борди. У илк бор сирт фаол моддаларнинг коллоид кимёвий хоссаларини ва турли аспектларда қўллаш усулларини текширди. Унинг мазкур масаладаги ўрганишлари натижаси ипакчилик хўжаликларида, Тошкент ювувчи воситалар заводида ва бошқа корхоналарда ишлаб чиқаришга жорий этилди.

    Собиржон Нигматович 1978 йил ўзининг алма-матери — Тошкент фармацевтика институтига қайтди. Олим вафотига қадар табиий ва синтетик табиатли кимёвий бирикмаларни фармацияда қўллаш, улар асосида янги дори воситалар ишлаб чиқиш йўналишида кенг кўламли илмий тадқиқотлар олиб борди. Тажрибали профессор мустақиллик йилларида маҳаллий хом ашёлар асосида дори воситалари ишлаб чиқариш йўналишида чуқур изланишлар олиб борди. ТошФарМИ олимлари билан биргаликда мўмиёни тозалаш, олинган субстанцияни стандартлаш ҳамда у асосида капсула дори шаклини ишлаб чиқди. Бу изланишлар Remedy Group қўшма корхонасида жорий этилди. Унинг бошчилигидаги изланишлар натижасида ишлаб чиқилган дори воситалари — «Навбахтит», «Гликоинувит», «Аллтромбосепин», «Гликоразмулин», «Диабенит»,«Спекгарлин» «Мекритин» саноат миқёсида ўзлаштирилган.

    Собиржон Аминовнинг ихтиролари республикамизнинг долзарб муаммолари ечимига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир, жумладан, унинг ишланмалари «Янги интеллект» республика танловида икки марта иккинчи ўринни қўлга киритган.

    Собиржон Нигматович талабчан, фидойи, жонкуяр ва меҳрибон устоз сифатида ҳамкасблари орасида ном қозонган. У фаолияти давомида кўплаб новатор ёшларни талабалик давридан саралаб олиб, улар билан астойдил ишлаб фан номзоди ёки фан доктори даражасига олиб чиққан. Унинг раҳбарлигида олтита докторлик, 17 та номзодлик ва 10 та магистрлик диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилинган. Шунингдек, олимнинг беш нафар иқтидорли шогирдлари Республика кимё фан олимпидаси ва нуфузли танловларда фахрли ўринларни қўлга киритган. Унинг шогирдлари орасида бир нафар Президент стипендияси ва олти нафар «Ибн Сино» стипендияси совриндорлари борлиги унинг республикада кадрлар тайёрлашдаги хизматлари беқиёс эканлигини кўрсатади.

    Собиржон Нигматович шогирдларини олға бошлаш ва юқори натижаларни қўлга киритишлари учун доим руҳий жиҳатдан қўллаб-қуватлаб турарди. Унинг кўп марта такрорлайдиган: «Ортда қолиш — бу тўхтаб қолиш демакдир», деган сўзлари барча шогирдлари қалбидан чуқур жой эгаллаган.

    Собиржон Аминов «Физик ва коллоид кимё», «Умумий ва анорганик кимёдан амалий машғулотлар», «Физик ва коллоид кимёдан амалий машғулотлар», «Физик ва коллоид кимёдан масалалар тўплами», «Анорганик кимё», «Ноорганик кимё» каби дарсликларнинг ва қўлланмалар муаллифи. Унинг дарслик ва қўлланмалари икки маротаба «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти» танловининг ғолиби деб топилган. Фаолияти давомида олим 80 та ихтиро патенти ва муаллифлик гувоҳномалари олган, шунингдек, Собиржон Аминов 600 дан ортиқ илмий иш, 20 та фармакопея мақолалари, 5 та монография ва 10 та дасрлик ҳамда ўқув қўлланмалар муаллифидир.

    Унинг илмий изланишлари Россия, Украина, Белaрусь, Қозоғистон, Австрия, Исроил, Германия, Испания ва Туркия каби давлатларда муҳокама қилинган.

    2007 йилда Собиржон Аминовнинг меҳнатлари эътироф этилиб, «Ўзбекистон фан арбоби» унвони билан мукофотланган.

    Собиржон Нигматович муҳаррирлик илмини ҳам пухта ўзлаштирган олимлардан эди. У 1992 йилдан то вафотига қадар «Фармацевтика журнали» (аввалги «Кимё ва фармация» журнали) бош муҳаррири ўринбосари сифатида фаолият олиб борди, журналнинг Ўзбекистондаги ва халқаро нуфузини оширишга ҳиссасини қўшди.

    Ўзбек илмининг фидойи олими, кимёгар, фармацевт, ихтирочи, маҳоратли устоз сифатида Собиржон Аминовнинг тажрибалари ёш олимлар учун катта илмий мактабдир. Профессорнинг ёрқин хотираси Тошкент фармацевтика институти жамоаси, фарзандлари, ҳамкасблари, шогирдлари қалбида абадий сақланади.

    Ҳумоюн Аминов (невараси), Авез Шарипов, фарм.ф.д. (шогирди)

    13.07.2020, 07:07   Изоҳ (0)   15731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 64 ёшли аёлнинг уйида босқинчилик қилган шахслар ушланди

    13.07.2020, 06:32

    Вазир ўринбосари тест топширишда юзага келаётган турли муаммоларга оид гап-сўзларга муносабат билдирди

    13.07.2020, 06:00

    Маҳалла вазири: «Карантин даврида хайрия маблағларининг сарфланиши вазирлик ваколатига кирмайди»

    13.07.2020, 01:30

    Ўзбекистонда 12 июль куни 484 кишида коронавирус аниқланди. Аҳоли орасида 265 та ҳолат қайд этилиб, антирекорд ўрнатилди

    13.07.2020, 00:05

    Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 97 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 13 000 га яқинлашди

    12.07.2020, 23:47

    Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар орасидаги 60-ўлим ҳолати қайд этилди

    12.07.2020, 23:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34

    Суперлига. “Нефтчи” “Навбаҳор”дан, “Динамо” “ОКМК”дан устун келди

    Спорт | 16 август, 21:26

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.