• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 12 июль куни 484 кишида коронавирус аниқланди. Аҳоли орасида 265 та ҳолат қайд этилиб, антирекорд ўрнатилди

    Ўзбекистонда 11 июль соат 23:30 дан 12 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 484 та ҳолат қайд этилди. Бир кун олдинги антирекорддан 2 та кам ҳолат қайд этилди. Кетма-кет бешинчи кун янги касалланиш ҳолатлари 400 тадан кўп бўлмоқда. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 12 997 нафарга етди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 219 нафари карантин муассасаларида (хориждан келиб карантинга олинганлар — 174 нафар, Наманган вилоятида — 17 нафар, Самарқанд вилоятида — 17 нафар, Андижон вилоятида — 11 нафар);
    • 265 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 240 нафар, Андижон вилоятида — 17 нафар, Наманган вилоятида — 8 нафар).
    Кун давомида 5 та ҳудудда янги касалланганлар қайд этилди. Ушбу ҳудудларнинг 3 тасида аҳоли орасида ҳам коронавирус аниқланди. Аҳоли орасида 265 та янги касалланиш ҳолати кузатилди. Аввал ҳеч қачон аҳоли орасида бунча кўп касалланиш ҳолати кузатилмаган. Бу антирекорд. Бунгача аҳоли орасидаги энг кўп касалланиш ҳолати 10 июль куни кузатилганди, ўша куни аҳоли орасидаги 195 кишида касаллик аниқланган.

    Тошкент шаҳрида аниқланган 240 та ҳолатнинг барчаси аҳоли орасида қайд этилди. Бу кўрсаткич ҳам антирекорд ҳисобланади. Илгари Тошкент шаҳрида кунлик касалланиш ҳолатлари ҳам 200 тадан ошмаганди, аҳоли орасидаги ҳолатларни гапирмаса ҳам бўлади. Пойтахтда бунгача энг кўп касалланиш ҳолати 7 июнь куни қайд этилган бўлиб, ўша куни 195 кишида касаллик аниқланганди. 9—12 июль кунлари Тошкент шаҳрида аниқланган касалланиш ҳолатларининг 599 таси аҳоли орасида ва бор-йўғи 8 таси карантиндагилар орасида қайд этилди.

    Андижон вилоятида аниқланган 28 та ҳолатдан 11 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 таси эса аҳоли орасида қайд этилди. Июль ойи Андижонда энг кўп коронавирус беморлари аниқланган ой бўлди. 1 июлдан бери вилоятда 175 кишида касаллик аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг 43 таси аҳоли орасида қайд этилди.

    Наманган вилоятида қайд этилган 25 та ҳолатдан 17 таси карантиндагилар орасида, 8 таси аҳоли орасида аниқланди. Наманганда май, июнь ва июль ойларида бир кунда 25 кишида касаллик ҳозирча қайд этилмаганди, лекин 9 ва 10 июль кунлари 24 тадан ҳолат аниқланганди. Наманган вилояти Тошкент шаҳри, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан сўнг касалланганлар сони 400 нафардан ошган тўртинчи ҳудуд бўлди. Июль ойининг ўзида Наманганда коронавирусга чалинганлар сони 103 нафарга (25 фоиз) кўпайди.

    Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 17 кишида касаллик аниқланди. Самарқандда 5 кундан буён узлуксиз равишда янги касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳозирда Самарқанд Тошкентдан сўнг касалланганлар сони 600 нафарган ошган иккинчи ҳудуд бўлди. Июль ойида Самарқанд касаллар сони бўйича Бухородан ўтиб кетди. 12 кун ичида Самарқандда 154 кишида коронавирус қайд этилди.

    Тошкент вилоятида июль ойининг бошидан 7 июлгача аҳоли орасида 78 кишида касаллик аниқланди. Бироқ шундан сўнг ҳозиргача аҳоли орасида ҳам, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида ҳам янги ҳолатлар қайд этилмади. Тошкент вилоятида 7 июлдан сўнг фақат хориждан келиб карантинга олинганлар ва халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари (булар ҳам аслида хориждан келган) орасида коронавирус аниқланмоқда.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    12 июль куни Тошкент шаҳрида яшовчи уч аёлнинг коронавирус асоратларидан вафот этгани ҳақида хабар берилди. Кетма-кет уч кундан буён 3 нафардан беморнинг вафот этаётгани ҳақида хабар берилмоқда.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшаган 53 ёшли М.К. исмли аёл Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида даволанган (вазирлик ахборотида аёл айнан қачон касалхонага жойлаштирилгани айтилмаган). Унга COVID-19 оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Аёл шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан оғриган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 53 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этган Тошкент шаҳридаги 32, Ўзбекистондаги 58-бемор бўлди.

    Иккинчи ўлим. 7 июль куни Чилонзор туманида яшовчи 76 ёшли V.Т. исмли аёл ва унинг ўғлида коронавирус тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлса-да, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

    11 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашганлиги сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. У ерда унга COVID-19’нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энсефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 76 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этган Тошкент вилоятидаги иккинчи, Ўзбекистондаги 59-бемор бўлди.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 65 ёшли М.Х. исмли аёлда сўнгги икки ҳафтада тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал кузатилиб, уйида даволанган. Тана ҳарорати тушмагач, COVID-19 инфекциясига намуна топширган.

    Бемор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 65 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этган Тошкент вилоятидаги учинчи, Ўзбекистондаги 60-бемор бўлди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Касалликдан даволаниш

    Ўзбекистонда айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони биринчи марта 5 мингдан ошди. Апрель ойининг иккинчи ярмида шифохоналардаги беморлар сони 1300 нафардан кўп бўлганди. Шундан сўнг соғайганлар сони янги касалланганлар сонидан кўпайиши ортидан шифохонадаги беморлар сони камая бошлади. 28 апрель куни беморлар сони 1000 нафардан камайди, 18 майда эса 464 нафар бемор қолганди. Даволаниш кўрсаткичи 82 фоизга етиб, коронавирусдан холи ҳудудлар сони ҳам ошиб бораётганди.

    Карантин чекловлари енгиллаштирилиб, хориждан чартер рейслар сони кўпайтирилгач, беморлар сони ҳам кўпайишни бошлади. Ҳозирда касаллик қайд этилган 5085 киши шифохоналарда ва уй шароитида коронавирусдан даволанмоқда.

    Шу билан бирга, ушбу беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз кечаётгани ҳам маълум қилинмаган. Маълумот учун, 5 июлдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус инфецияси аломатсиз кечаётган беморлар уй шароитида даволаниши мумкин, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    12 июль давомида 129 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Улардан 121 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, 3 нафари Бухоро ва 1 нафари Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди. Тошкентда касалликдан соғайганлар сони 5 мингдан ошди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12997 нафар бемордан 7852 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда. Уч кундан буён бу борадаги кўрсаткичлар 1 фоиздан тушиб бормоқда. Охирги марта 2 май куни даволаниш кўрсаткичи 60 фоиз бўлганди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 50 253 нафар, стационар карантинда эса 25 482 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 7 июлдан бери биринчи марта карантиндагилар сони ҳақида маълумот берилди. Охирги икки ой ичида уй карантинидагилар сони биринчи марта 50 мингдан ошди.

    13.07.2020, 00:05   Изоҳ (0)   159304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 97 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 13 000 га яқинлашди

    12.07.2020, 23:47

    Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар орасидаги 60-ўлим ҳолати қайд этилди

    12.07.2020, 23:29

    Сенатор Робахон Маҳмудова Олий суд раисига биринчи ўринбосар этиб сайланди

    12.07.2020, 23:26

    Тошкентда Сағбон кўчасининг Нурафшонгача бўлган қисми вақтинча ёпилади

    12.07.2020, 23:05

    Ўзбекистонда коронавирус симптомидаги бошқа касаллик тарқалдими? Журналист СЭСларда тест олиш қониқарсизлигини танқид қилди

    12.07.2020, 22:15

    Андижонда 3 700 доллар эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

    12.07.2020, 21:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.