• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирус симптомидаги бошқа касаллик тарқалдими? Журналист СЭСларда тест олиш қониқарсизлигини танқид қилди

    Журналист Барно Султонова Тошкент шаҳридаги Санитария эпидемиология осойишталик марказларидаги коронавирусга тест топшириш билан боғлиқ вазиятни танқид қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Оилавий грипп бўлганимизга мана 14 кун бўлади. Ҳали қутулолганимиз йўқ. Учинчи ёки тўртинчи куни Чилонзордаги СЭСга анализ топширишга бордик.

    Паспортимизни ўша ердаги ошхонага ўрнатилган ксерокопияда нусхалатдик. Шундоққина ошхонага киришда. Тасаввур қилаяпсизми, бу ксерокопиядан нечта COVID-19 бўлган одамнинг паспорти нусхаланганини. Одамлар бир-бирига жуда яқин турибди. Навбат жуда катта. 3-4 кундаям жавоби чиқмаганлар асабийлашиб, жиғибийрони чиқиб ортига қайтаяпти ва ниҳоят бизнинг ҳам навбатимиз келди. Амаллаб анализ топширдик, охирги лаҳзаларда. Жавоби тўрт кун деганда чиқди.

    Шу тўрт кун ичида бошимиздан ўтгани майли, кўнглимиздан нималар кечганини ўзимиз биламиз. Барчамизда ҳарорат тушади, чиқади. Томоқда қичишиш, ҳолсизлик, мушакларда оғриқ. Учинчи куни ҳаммамиз таъм ва ҳид сезишни йўқотдик. Хуллас, 4 кун деганда жавоби чиқди — манфий. Биз жуда хурсанд эдик. Гарчи ҳали аҳволимиз енгиллашмаган бўлса-да, ҳамон шунча даво чораларини кўраётган бўлишимизга қарамай, на оғирлашмаган на енгиллашмаган бўлсак-да, касаллик COVID-19 эмаслигидан хурсанд эдик.

    Лекин мана орадан 10 кун ўтди. Ҳалиям таъм билмаяпмиз, ҳид билмаяпмиз. Тўғри, иссиғимиз кўтарилмаяпти, аммо ҳолсизлик, чарчоқ давом этмоқда. Ҳаммамиз озиб кетдик, кўзларимизнинг таги чуқурлашиб қорайиб кетди...

    Интернетда 20 дан ортиқ видео кўрдим, мақолаларни ўқидим. Бизда айнан ўша симптомлар кузатилди — мушак оғриғи, таъм билмаслик, ҳид билмаслик, томоқ қичиши, қуруқ йўтал, ҳатто ўғлимда баъзи манбаларда айтилганидек, диарея кузатилди.

    Яна бир гап. Биздан учта ўрин олдинда топширганларнинг биридан COVID-19 чиқибди. Жавобини билишга борганимизда эшитдик. Унинг қоғозларини олиб кетишга келган шериги аёл шундай деди: «COVID-19 чиққан бўлса, нега ҳеч ким хабар олмаяпти, иссиғи тушмаяпти», деди. Тасаввур қилаяпсизми, коронавирус инфекцияси чиққан ўша инсоннинг паспортини ҳамширалар ушлаб регистрация қилган, ундан кейин навбатдаги бошқа одамларнинг паспортини ушлаган, демак яна бир нечта одамга COVID-19 юққан бўлиши мумкин.

    Аптекаларда бир неча бор кузатдим. Ҳамма «Арбидол», «Эргоферон», «Парацетамол» каби дориларни тўхтовсиз олишмоқда. Улардан сўрасам гриппмиз дейишди. Лекин бирор жойда Ўзбекистонда шунақа грипп ҳам тарқагани ҳақида мутахассислар огоҳлантиришлар билан чиқмади? Деярли ҳаммада COVID-19’нинг симптомлари кузатилмоқда. Айнан шундай. Шунча йил грипп бўлиб, ҳали бунақасини кўрмаганмиз. Ҳалиям ўзимизга ўзимиз «бу нима эди» деб ҳайратланаяпмиз.

    Яна бир хавотирли статистикага кўра, 2020 йил июнь ойи ўрталарида Қозоғистоннинг Чимкент, Оқтўбе ва Атирау вилоятларида зотилжамнинг номаълум тури билан касалланиш ҳолати сезиларли даражада кўпайган. Бу борада ўлим кўрсаткичи COVID-19’дан ҳам каттароқ. Маълумотларга қараганда, 2020 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда зотилжамдан 1772 киши вафот этган. Июнь ойининг ўзида эса 628 та ўлим ҳолати қайд этилган.

    Ҳозир ҳеч кимнинг бўйнига ҳеч нарсани қўя олмаймиз. Шифокорлар вақтида келмади, деб жар сололмаймиз. Уларнинг жавоби тайёр — «бемор кеч мурожаат қилгани учун оғирлашди», «уйида ўзини ўзи даволади», «қўшимча касалликлар мавжуд эди» ва ҳ.к. Дод десангиз ҳам, вой десангиз ҳам сизни эшитадиган одам йўқ.

    Поликлиникаларга чиқсангиз, баҳонаси карантин ёки иссиғи чиққан бемордан ёвдан қочгандай қочишади. Тез ёрдамни чақирсангиз келмайди ёки Парацетомол билан иссиқни туширишни маслаҳат беради. Тест топширай десангиз 4-5 кунда жавоби чиқади, COVID-19 юқтирган одам жавоби чиққунича ё у ёқлик, ё бу ёқлик бўлади. Пуллик тестлар бир оилада, айтайлик, тўрт ёки беш киши топширса нархи бир миллиондан ошиб кетади. Усиз ҳам карантинда ишсизликдан қийналиб ўтирган одамлар таваккал қилишдан, ҳеч қаерга мурожаат қилмасдан уйда ўз билганича даволанишдан бошқа чора кўрмайди. Бунинг оқибатида уйда даволанаётган, оғирлашгач шифохонада вафот этаётган беморлар сони кўпайгандан кўпаяверади.

    Мутахассислардан жавоб кутиб қоламиз, аҳоли орасида кенг тарқалаётган, COVID-19’га айнан ўхшаш симптомлар билан кечаётган грипп — коронавирус инфекцияси бўлмаса, нима?

    Барно Султонова, «Xabar.uz» журналисти

    Аввал  Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилгани, кейинроқ Адлия вазири маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова коронавирусга оилавий чалингани ва COVID-19’га тест топшира олмаётганини билдиргани, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова уч кундан буён коронавирусга топширган тести жавобини ололмаётгани ҳақида хабарлар берилган.

    12.07.2020, 22:15   Изоҳ (0)   83111
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 3 700 доллар эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

    12.07.2020, 21:14

    «Керак бўлса кутасиз», «Ман билмайман» деган мантиқсиз жавобларни олишдан чарчадик» – Депутат коронавирус тести жавобини ололмаётгани ҳақида

    12.07.2020, 20:13

    Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонликлар қандай шароитда яшашга мажбур бўлди? (видео)

    12.07.2020, 17:51

    Ўзбекистонда айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 5 мингдан ошди

    12.07.2020, 17:06

    Тошкентда етти соат ичида аҳоли орасида 76 кишида коронавирус тасдиқланди

    12.07.2020, 17:05

    Ўзбекистонда 8 та хусусий тиббиёт муассасасида коронавирусга тест топшириш мумкинлиги айтилди

    12.07.2020, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.