Сенатор Робахон Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимини эгаллади. Бу ҳақда «Дарё»нинг суд тизимидаги манбаси хабар қилган.
Робахон Маҳмудова январда Фарғона вилоятидан сенатор этиб сайланган, кейинроқ Ўзбекистон Сенатининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимига сайланганди. 2020 йил март ойида «Фидокорона меҳнатлари учун» ордени билан тақдирланган.
Робахон Маҳмудова 1968 йили Фарғонада туғилган. У меҳнат фаолиятини қуйи судлардан бошлаб, Олий суд судьясигача бўлган йўлни босиб ўтган, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси вазифасида ишлаган. 2020 йил январигача Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)