• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тўфон марказида қолган Жорж Тенет. Американинг Ироққа асоссиз ҳужумининг асосий айбдори ҳақида

    «Дарё» АҚШ—Ироқ уруши санаси муносабати билан МРБ раҳбари Жорж Тенетнинг Ироқ урушида тутган ўрни, фаолияти ва унинг МРБ раҳбарлигидан кетишига сабаб бўлган воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Жорж Тенет қисқача таржимаи ҳоли

    Жорж Тенет Нью-Йоркнинг Квинс раёнида албаниялик грек мигрантлари Евангелия ва Жорж Тенет хонадонида дунёга келди. Жорж Тенет болалигида кўп мактабларда ўқиди ва тез-тез мактабларни алмаштиришга тўғри келди. Ўқувчилик пайтида отаси очган кафеда буюртма таомларни етказиб бериш билан ҳам шуғулланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тенет болалик чоғларидан баскетболнинг мухлиси эди ва бутун умри давомида спортнинг мазкур турига муҳаббатини сақлай олди. Оилавий бизнес оила раҳбарининг ўгилларига яхши таълим бериши учун фойда берди. 1976 йилда Жорж Тенет Жоржтаун университетида бакалавр даражасига эга бўлди. Кейинчалик, Колумбия университетида халқаро тадқиқотлар соҳасида магистрлик даражасига эга бўлди.

    1992 йилда Билл Клинтон АҚШнинг президенти этиб сайланди. Билл Клинтонгача демократлар ҳокимият тепасига келмаганига 12 йил вақт бўлганди. Билл Клинтон бошқараётган маъмуриятда кадрлар танқислиги кузатиларди. Клинтон ўз диққатини Конгрессга тикди. Шу тариқа Тенет 1993 йилда сиёсий карьераси давомида АҚШ Миллий хавфсизлик дастурининг разведка дастури катта директори бўлиб тайинланади.

    Клинтон МРБ директори Жон Дойчни истеъфосини қабул қилгач, мамлакатнинг энг муҳим давлат идорасининг ўринбосари лавозимига Жон Тенетни тайинлайди. Тенет эгаллаган лавозим нозик ва ўта масъулиятли лавозим эди. Ҳаттоки МРБни ташкил қилишда асосий шахс бўлган Аллен Даллес ҳам 1961 йилда Кубадаги муваффақиятсизлик сабабли бу лавозимдан кетишга мажбур бўлганди.

    1995 йил январида эса Жеймс Вулси Москвада МРБ агентининг ошкор бўлиши натижасида разведка ташкилотида икки йил ишлай ишламас мансабидан олинади. 2000 йилда Москвага расмий ташрифи чоғида халқаро туризмнинг олдини олиш борасида муҳокамаларни олиб боради. Associated Press матбуот агентлиги Тенет нима учун Москвага расмий ташриф буюргани тафсилотлари номаълумлигича қолгани ҳақида хабар тарқатганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ироқ—Америка урушининг бошланиши: Тенет айбдорми?

    2003 йилнинг 20 март санасида АҚШ қўшинлари БМТнинг №687 ва 1441 қарорлари натижасида Ироқ пойтахти Боғдод шаҳрини ишғол қилиш амалиётини бошлади. Ироққа нисбатан бошланган ҳарбий амалиётлар учун гўёки Саддам Ҳусайн ҳукуматининг халқаро террорчиларни, «Ал-Қоида» террорчи ташкилотини қўллаб-қувватлаганлик ва оммавий қирғин қуролларини йўқ қилиш сабаб қилиб кўрсатилди. Мақсад воситаларни оқлайди деганларидек, «Ироқ озодлиги» ҳарбий амалиётида АҚШ 466 985 аскарлари ва зобитларини ҳаракатга келтирди.

    Ўша даврда АҚШ бош разведкачиси Жорж Тенет эди. 2000 йилда президент Клинтон ҳокимиятни кичик Жорж Бушга топшириш олдидан Тенетни ўз лавозимида қолдиришни тавсия қилади. Буш эса Клинтон тавсиясига амал қилади. Жорж Буш президентлик ваколати вазифаларини бажаришга киришар экан, МРБ ҳар қандай «қутқулар»га хайрихоҳлик кўрсата бошлади.

    Бу эса МРБ раҳбариятини янада катта хатоларга йўл қўйишга олиб келди. Ироқда оммавий қирғин қуроллари захираси мавжуд деган нотоғри тасаввур айнан АҚШнинг Ироққа бостириб кириши учун қўл келди. Тенет Ироқда оммавий қирғин қуроллари, бактериологик қуроллар бор деган «факт»ларни асосан Ироқдан Европа, АҚШга қочиб ўтган Саддам Ҳусайн ҳокимиятига қарши бўлган мухолифатчиларнинг кўрсатмалари асосида қўлга киритади.

    Тақдирнинг ҳазилими, бу кейинчалик Тенетга ва умуман АҚШнинг халқаро сиёсатда шарманда бўлишига олиб келган сиёсий можарога олиб келди. Яна бир жиҳат шуки, МРБ қўлга киритилган маълумотларни етарли даражада асосли деб баҳолаб, уларни обдон таҳлил қилишга аҳамият қаратмади. Саддам Ҳусайннинг рақиблари эса МРБ назарида «persona grata» тасаввурини уйғотиш учун ҳам баъзан чин, баъзан сохта маълумотларни бош разведка ташкилотига тиқиштира бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Келишган Жорж Тенет эса маълумотларни АҚШ сиёсий элитаси олдига дастурхон қилиб, қимматли маълумотлар сифатида сочаверди. АҚШ сиёсий элитасининг анчайин босиқ бўлган сиёстчиси Колин Пауэл ҳам Тенет келтираётган маълумотларнинг тўғри эканига ишонмасликдан бошқа иложи йўқ эди. 2003 йил февраль ойида БМТ хавфсизлик кенгашида Ироқнинг оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқараётгани борасида маъруза қилади.

    Кейинчалик, Колин Пауэл Ироқда оммавий қирғин қуроллари топилмагани юзасидан матбуот анжуманида АҚШ қўлга киритган оммавий қирғин қуроллари ҳақидаги маълумотлар аниқ эмаслиги, бир қатор атайин адаштиришга уринган маълумотлар билан суғорилганини таъкидлайди. Колин Пауэл АҚШнинг нуфузли вазмин сиёсатчисининг томчилаб йиққан обрўсига доғ тушганди. Айнан шунинг учун ҳам Колин Пауэл Жорж Тенетни кечира олмаслигини тушунса бўлади.

    Тенет йўл қўйган хатоси учун кичик Жорж Буш уни айбламаслиги мумкин эди. Бироқ ички ва ташқи сиёсий босим АҚШ раҳбариятига Ироқ воқеаларида балогардон бўлган барча айбни тўнкариш мумкин бўлган шахсга муҳтож эди. Бу президентни ҳам ортиқча босимдан қутқарар, турли гап-сўзларга чек қўярди. Тенет эса ана шундай шахс вазифасини ўтади, деб эслайди CNN ахборот агентлигининг миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланган Дэвид Энсор. Тенет ҳам пресидент шахси барча айбловлардан ҳоли бўлиши учун ҳам барча айбни ўз зиммасига оларди.

    Тенет учун катта сиёсат саҳнасидан имкон борича тинчгина, сездирмасдан кетиш йўли қолган эди. 2004 йилнинг 3 июнь санасида Жорж Тенет «оилавий сабабларга» важи билан истеъфо беради. Президент Рейганнинг вафоти, Бушнинг Европага саёҳати, катта саккизлик саммити атрофида бўлаётган сиёсий воқеалар Тенет машмашасини қисқа муддатга эсдан чиқишига сабаб бўлади. Президент унинг истеъфосини орадан бир ой вақт ўтиб қабул қилади. Шу тариқа етти йил мобайнида АҚШ разведкаси – Ленглининг раҳбари бўлган Жорж Тенет катта сиёсатдан кетади.

    2004 йилнинг 14 декабрь санасида пресидент Жорж Буш Тенетни «Америка халқини кучайиб бораётган радикал террорчилардан келаётган хуружлардан ҳимоя қилгани учун» Озодлик медали билан тақдирлайди.

    Кейинчалик, Жорж Тенет «Ал-Қоида»нинг АҚШга ҳужумлари, Ироқ воқеалари тасвирланган «At the centre of the storm» – «Тўфонлар марказида» номли ўз хотиралари жамланган китобни нашр қилади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    12.07.2020, 16:19   Изоҳ (0)   42522
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қозоғистонда тарқалган ‘номаълум’ пневмония коронавирус бўлиши мумкин» — ЖССТ

    12.07.2020, 15:58

    Эрон Украина самолётининг уриб тушурилиш сабабига аниқлик киритди

    12.07.2020, 14:59

    Қозоғистонда ўтган бир суткада 1798 кишида, Қирғизистонда эса 719 кишида коронавирус аниқланди

    12.07.2020, 13:27

    Миллиардер Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси АҚШдаги энг бадавлат аёлга айланди

    12.07.2020, 13:12

    Трамп омма олдида биринчи марта ниқоб таққан ҳолда кўриниш берди

    12.07.2020, 12:11

    Шимолий Америка доллар миллионерларининг ўсиш кўрсаткичи бўйича етакчи бўлди

    12.07.2020, 11:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.