Футбол бўйича Испания чемпионатининг 36-турида «Барселона» 11 июль, шанба куни «Вальядолид» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Артуро Видаль Лионель Месси томонидан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўналтириб, каталонларни олдинга олиб чиқди. Мазкур гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» очколарини 79 тага етказиб олди ва пешқадам «Реал»дан бир очко ортда қолмоқда. Мадридликлар бу турда «Гранада» майдонига сафар қилади.
Ла Лига
36-тур баҳслари
11 июль, шанба
«Вальядолид» — «Барселона» 0:1
Гол: 0:1 – 15 Видаль.«Вальядолид»: Масип, Рауль Гарсия (Начо Мартинес, 25), Мойяно, Санчес, Хоакин Фернандес (Эрвиас, 46), Алкарас (Унал, 46), Сан-Эметерио, Кике Перес, Оливас, Гвардиола (Сандро Рамирес, 61), Плано (Валдо Рубио, 80).
«Барселона»: тер Штеген, Альба, Семеду, Пике, Серхи Роберто, Пуч (Ракитич, 57), Видаль, Бускетс (Фирпо, 74), Лангле (Араухо, 57), Месси, Гризманн (Суарес, 46).
Огоҳлантиришлар: Лангле (40), Алкарас (45), Кике Перес (65), Альба (78).
«Осасуна» — «Сельта» 2:1
Голлар: 0:1 – 10 Санти Мина, 1:1 – 23 Галего, 2:1 – 90 Арнаис.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)