Футбол бўйича Англия чемпионатининг 35-турида «Ливерпуль» 11 июль, шанба куни «Бёрнли»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида Эндрю Робертсон майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада Жей Родригес мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
«Ливерпуль» 93 очко билан мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда. «Бёрнли» (50) эса 9-поғонага жойлашган.
Юрген Клопп жамоаси кейинги турда «Арсенал»га қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 15 июль куни бўлиб ўтади.
АПЛ
35-тур баҳслари
11 июль, шанба
«Ливерпуль» — «Бёрнли» 1:1
Голлар: 1:0 – 34 Робертсон, 1:1 – 69 Родригес.«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Жонс (Кейта, 69), Уильямс (Александер-Арнольд, 69), Вейналдум (Окслейд-Чемберлен, 81), Фабиньо, Мане, Фирмино, Салоҳ.
«Бёрнли»: Поуп, Тарковски, Лонг, Тэйлор, Питерс (Гудмундссон, 65), Вествуд, Браунҳилл, Макнил, Бардсли, Родригес, Вуд (Видра, 65).
Огоҳлантиришлар: Гомес (80), Бардсли (88), Поуп (89).
«Уотфорд» — «Ньюкасл» 2:1
Голлар: 0:1 – 23 Гэйл, 1:1 – 52, пенальти Дини, 2:1 – 82, пенальти Дини.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)