Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 11-турида «Соннам» 11 июль, шанба куни «Чонбук» майдонига сафар қилди.
Дастлаб соннамликлар биринчи бўлим дебюти ва охирида гол урган ҳолда олдинга ўтиб олди. Майдон эгалари бунга иккинчи бўлимда Ҳан Ге Вон ва Ли Шин Гининг киритган тўплари билан жавоб берди.
Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров тўлиқ ҳаракат қилди.
«Чонбук» 25 очко билан ҳозирча пешқадам бўлиб турибди. «Соннам» (10) эса 10-поғонада бормоқда.
Кей-Лига
11-тур баҳси
11 июль, шанба
«Чонбук» — «Соннам» 2:2
Голлар: 0:1 – 3 Ли Же Вон, 0:2 – 45 Пак Те Жун, 1:2 – 55 Ҳан Ге Вон, 2:2 – 64 Ли Шин Ги.«Чонбук»: Сон Бом Гин, Чҳве Бо Гён, Ли Жу Ён, Ли Ён, Ҳон Жон Ҳо (Ким Мин Ҳёк, 46), Мурило, Кунимото, Ҳан Ге Вон, Сон Жун Ҳо, Шин Ҳён Мин (Ли Шин Ги, 46), Жо Гю Сон.
«Соннам»: Жон Жон Ҳёк, Ли Те Ҳи, Чҳве Жи Мук (Со Бо Мин, 49), Ён Же Ун, Ан Ён Гю, Ю Ин Су, Пак Те Жун (На Сан Ҳо, 67), Ким Дон Ҳён, Искандаров, Ли Же Вон, Ким Ҳён Сон.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)