• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Akfa университетига оид Президент қарори лойиҳаси «Рақобат тўғрисида»ги қонунга зидлигини билдирди

    « Akfa университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур қарор лойиҳасининг айрим бандлари «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва бир қатор Президент қарорлари талабларига зид келишини маълум қилди.

    Фото: Akfa университети

    Фото: Akfa университети

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Akfa университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаъги қарори лойиҳаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси асосида кўриб чиқилган», — дейилади қўмита хабарида.

    Қайд этиш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган мазкур ҳужжат Президенти қарори лойиҳаси ҳисобланади. Монополияга қарши кураш қўмитаси эса ўз хулосасида мазкур ҳужжатни Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси деб атаган.

    Лойиҳанинг 2-бандида Тошкент вилоят ҳокимлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда университетга замонавий ўқув бинолари, ўқув-амалиёт бинолари, кампуслар, спорт иншоотлари қуриш ва жиҳозлаш учун Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Ўнқўрғон» ҚФЙ, «Парвоз» МФЙ ҳудудида жойлашган «Манзарали боғдорчилик ва гулчилик» МЧЖ балансида бўлган 29,48 гектар ер майдонини доимий фойдаланишга ажратиб бериш кўзда тутилган. «Манзарали боғдорчилик ва гулчилик» МЧЖга қарашли мулкларни бузиш, дарахт кўчатларини Тошкент шаҳрига экиш учун кўчириш ишларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига юклаш режалаштирилган.

    Қўмита хулосасида қайд этилишича, 2018 йил 20 апрелдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3677-сонли қарорининг 1-бандига асосан 2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-ijro auksion» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга ошириш тартиби ўрнатилган.

    Шунингдек, қарор лойиҳасининг 4-бандида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги «Akfa университетини ташкил этиш тўғрисида»ги 130-сон қарори билан университетга белгиланган шартлар ҳамда имтиёзлар муҳокама қилинаётган ушбу қарор кучга киргандан бошлаб 3 йил муддатга тўлиқ қўлланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, лойиҳада истисно тариқасида, университетга 2021 йил 1 апрелга қадар қурилиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб бориш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини дунёнинг илғор (Жанубий Корея, Германия, Туркия) давлатлари қурилиш нормалари асосида амалга оширишга рухсат берилиши белгиланган.

    Монополияга қарши кураш қўмитаси мазкур имтиёзларни бериш масаласида ўз хулосасини баён қилди. Унга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 12-моддасига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференсиялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши тақиқланиши кўрсатилган.

    Бундан ташқари, Президентининг 2018 йил 31 майдаги «Имтиёзлар ва преференсиялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3756-сонли қарорига асосан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференсиялар қонунлар ва Ўзбекистон Президенти ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади. Вақтинчалик имтиёзлар Ўзбекистон Президенти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади, индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ, Президент ҳужжатлари билан тақдим этилади.

    Қўмитанинг билдиришича, Akfa университетига имтиёз бериш таълим бозорида фаолият олиб бораётган бошқа хусусий таълим муассасаларига нисбатан устунлик берилишига олиб келади ва рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатади. «Ушбуларни инобатга олиб, қарор лойиҳасининг 4-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошиларни чиқариб ташлаш лозим. Шунингдек, қарор лойиҳасини амалдаги қонунчилик талабларига мослаштириш зарур ҳисобланади», — дейилади қўмита хулосасида.

    «Мазкур қарор лойиҳасининг қабул қилиниши оқибатида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференсиялар ва енгилликлар берилиши «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддаси, 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига, Президентнинг 2018 йил 31 майдаги ПҚ-3756-сонли қарори талабларига зид эканлигини инобатга олиб, қарорни мазкур қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослаштирилгандан сўнг қабул қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади», — дея хулоса қилган қўмита.

    Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистонда қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқини бекор қилишни кўзда тутувчи Президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйганди. Фармон лойиҳасида Akfa университетига берилган солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган.

    10.07.2020, 22:43   Изоҳ (0)   23291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавируснинг аломатсиз шакли билан уйда даволаниш шартлари маълум қилинди

    10.07.2020, 22:09

    Давлат хизматлари агентлиги ДХМларда стикерлар янгидан берилмаслигини маълум қилди

    10.07.2020, 21:55

    Ўзбекистонда коронавируснинг аломатсиз шаклини уйда даволаш бўйича саволларга жавоб берадиган Call-марказ ишга тушди

    10.07.2020, 21:25

    Ўзбекистонда ходимларни хизмат сафарларига юборишни чеклаш тавсия этилди

    10.07.2020, 21:10

    Ўзбекистонда ташкилот ва корхоналарга ташқаридан коронавирус инфекцияси кириб келишига қарши чоралар кўрилади

    10.07.2020, 20:11

    Инқирозга қарши кураш жамғармасининг 500 млн сўмдан ортиқ маблағини ўзлаштиргани Навоий СЭОМ бош шифокори ва омбор мудири қамоққа олинди

    10.07.2020, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 




    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.