• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Экология ва миллий хавфсизлик. Франция махсус хизматлари нега Greenpeace кемасини портлатиб юборганди?

    1985 йилда Франция томонидан ўтказилган ядровий қурол синовлари экологларнинг эътиборини тортмай қолмади. Улардан халос бўлиш учун эса Франция махсус хизматлари Greenpeace ташкилотига тегишли бўлган кемани портлатиб юборди. «Дарё» ушбу тарихий воқеа ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ядро қуролига муҳтож Франция

    ХХ аср давомида атроф-муҳитни ядровий ифлосланиш таъсиридан қутқариш учун курашаётган экологлар ва расмий ҳокимият ўртасидаги қарама-қаршиликлар бир нафасга ҳам тўхтамади. Экологлардан норози бўлган сиёсатчиларнинг сўзлардан фойда йўқлигини англаб, амалий ҳаракатларга ўтишини белгиловчи энг жиддий воқеалардан бири 1985 йил 10 июлда француз полинезияси минтақасида содир бўлди.

    Гап шундаки, 1962 йилда Жазоир мустақилликка эришгач, Франция ядро қуролларини синовдан ўтказиш учун асосий «синов майдончасини» қўлдан чиқарганди.

    Жазоирликлар ўзларининг эркинликларига қуролли кураш орқали эришган бўлса, француз полинезиясида кайфият умуман бошқача эди. СССР ва АҚШ уч шароитда (атмосфера, очиқ космос ва сув остида) бундай синовларни тақиқлашга рози бўлганига қарамай, Франция ҳукумати ядровий арсеналини синаш учун Тинч океанидаги ороллардан фойдаланишга қарор қилган.

    «Камалак жангчиси» бунга йўл қўймайди

    Ядро синовлари 1980 йилларда ҳам давом этган. Французлар бу синовларни асосан Mururoa atolli’да (ҳалқа шаклидаги маржонлар ороли, ўртасида сув) олиб борди. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ҳаракатлари авжига чиққан пайтда, бу ишларга Greenpeace вакиллари аралаша бошлади. Улар Шотландиядан Sir William Hardy кемасини сотиб олиб, унинг номини Rainbow Warrior («Камалак жангчиси») деб ўзгартирди ва уни ядровий синовлар майдонига юборди. 1985 йилгача француз аскарлари бундай кемаларни шатакка олиб, уларни махфий базалар ҳудудидан четлатиш учун олиб кетишарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1985 йилда вазият ўзгарди: Rainbow Warrior’дан ташқари, Mururoa atolli’га ядро синовларига қарши бўлган фуқаролардан иборат яна ўнлаб кемалар кела бошлади. Бу сафар Франция аввалгидан анча кескин ҳаракат қилишга қарор қилди: француз махсус агентлари, акваланглар билан жиҳозланиб, Rainbow Warrior кемасининг тубига иккита портловчи мослама ўрнатиб қўйди. Французлар биринчи портлашдан кейин кемада улкан туйнук пайдо бўлишини ва шу билан экологларнинг ортга чекинишини режалаштирган.

    Шундай ҳам бўлди, лекин орадан ярим соат вақт ўтгач, кеманинг баъзи экипаж аъзолари ўзларининг нарсаларини олиш учун кемага қайтди. Айнан шу пайтда кемани бутунлай йўқ қилиниши учун мўлжалланган иккинчи портлаш содир бўлди. Ушбу портлаш натижасида шахсий буюмларини олиш учун «Камалак жангчиси» бортига қайтган фотограф Фернандо Перейра ҳалок бўлди. Франция эса бўлиб ўтган бу воқеани террористик акт деб қўя қолди.

    Катта жанжал

    Шунга қарамай, Янги Зеландия ҳукумати махсус операцияни амалга ошириб, мамлакатни тарк этишга улгурмаган икки нафар француз махсус агентларини ҳибсга олди. Улар деярли дарҳол айбни тан олишни ва ҳамкасбларини «сотишни» бошлади. Францияда эса мамлакат мудофаа вазири Шарль Эрнюнинг истеъфога чиқишигача бўлган ҳибсга олишлар тўлқини бошланиб кетди. Бундан ташқари, Франция айбини тан олди ва Greenpeace’га 8,1 миллион доллар товон пули тўлади. Бу пулларни ташкилот нима қилган деб ўйлайсиз? Ҳа, улар яна бир янги кема сотиб олиб, унга Rainbow Warrior II номини беришди.

    Экофаоллар ғалабаси

    Rainbow Warrior’нинг парчалари 1985 йил 21 августда юзага кўтарилди ва суд-тиббиёт экспертизаси учун денгиз кўрфазига кўчирилди. Кема корпусига жиддий шикаст етказилгани сабабли кемани тиклаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилди. Кеманинг мачталари ҳозирда экоактивистларнинг ғалаба рамзи сифатида Даргавилл шаҳар музейи биноси олдида турибди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Greenpeace раҳбари Дэвид Мак Таггартнинг сўзларига кўра, ушбу қарор «тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қувватловчилар ва зўравонлик ишлатишдан нафратланганлар учун катта ғалаба» бўлди.

    Якун

    Франция давлати ядро синовларининг мораторийсига фақат 1998 йилга келиб қўшилган. Mururoa atolli’да эса ҳали ҳам ҳеч ким яшамайди. Тинч океанида ўтказилган ядровий синовларнинг оқибатлари ҳали баҳоланиши керак – шу пайтгача тадқиқотчилар бу ерларда нафақат юқори даражадаги радиоактив ифлосланишни, балки ҳали тўлиқ тушуниб бўлмайдиган қатор об-ҳаво ва атмосфера ҳодисаларини қайд этишга муваффақ бўлган.

    2013 йилда Greenpeace ташкилотининг яна бир кемаси, музёрар Arctic Sunrise шимолий қутб атрофида, Россиянинг Газпром компаниясининг нефть конлари яқинида спецназ томонидан қўлга олиниб, яна бир катта шов-шув кўтарилганди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрланди.

    10.07.2020, 15:48   Изоҳ (0)   60646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пентагон АҚШ аскарларининг «Толибон» томонидан ўлдирилиши ва Россия ўртасида бирор боғлиқликни топа олмади

    10.07.2020, 15:23

    Хитой Қозоғистонда пневмониянинг коронавирусдан ҳам хавфлироқ янги тури пайдо бўлганидан огоҳлантирди

    10.07.2020, 14:24

    АҚШ америкалик ҳарбийларнинг Ўзбекистондаги базада заҳарлангани тўғрисидаги махфий ҳужжатларни ошкор қилди

    10.07.2020, 13:54

    Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирида пневмония, унинг ўринбосарида эса коронавирус аниқланди

    10.07.2020, 13:13

    Россия ССВ раҳбари: Коронавирус бепуштликка олиб келиши мумкинлиги борасида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ

    10.07.2020, 13:09

    Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари пневмониядан вафот этди

    10.07.2020, 12:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    Лайфстайл | 2 июл, 14:35

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    Дунё | 2 июл, 14:20

    “Тўйга таклиф қилинмаса ҳам, бораверадими?” — Равшан Комиловнинг видеомурожаатига жавоб берилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.