Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Собиржон Абдикаримовда пневмония, унинг ўринбосари Нурбўлот Усенбаевада эса коронавирус аниқланди. Бу ҳақда 10 июль куни Қирғизистон ССВ Жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова маълум қилди.
Акматованинг сўзларига кўра, Усенбаевдан олинган тест мусбат натижа берган. Абдикаримовга пневмония ташхиси қўйилган, унинг COVID-19 га топширган тести манфий натижа кўрсатган. Иккисининг ҳам аҳволи ўрта оғир.«Kaktus.media»нинг ёзишича, Қирғизистонда 10 июлгача коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 9 358 та ҳолат қайд этилган (1 450 та ҳолатда тиббиёт ходимлари касалланган). 3 134 киши соғайган, 122 киши эса коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган.
Ўтган бир сутка давомида эса мамлакатда пневмония ташхиси қўйилган 40 нафар бемор вафот этган.
Изоҳ (0)