• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    10 июль – Францияда энг сўнгги юридик мақомга эга дуэлга рухсат берилган кун. Дуэллар тарихини эсга оламиз

    1547 йил 10 июль куни Францияда қирол томонидан рухсат берилган энг сўнгги юридик мақомга эга дуэл бўлиб ўтди. Бу воқеа тарихда «Жарнак зарбаси» номи билан кирди. Бу ном дуэл пайтида кучли зарба берган Ги Шабот де Жарнак номидан олинган. «Дарё» дуэллар тарихи ва энг машҳур дуэлчилар ҳақида сўз юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Юридик дуэл

    Дуэл мақсади ва келиб чиқиш даврларга қараб турлича бўлган. Унинг энг қадимги шакли герман қабилаларида юридик дуэл шаклида мавжуд бўлган деб ҳисобланади ва буни Цезарь ҳам ўз эсдаликларида қайд этиб ўтган. Унинг моҳияти шундан иборатки, бирор суд жараёнида гувоҳлар орқали айбдорнинг айбини исботлашнинг имкони бўлмаса ва икки тараф ҳам айбсиз эканини таъкидлаб турган пайтда ким ҳақ эканини яккама-якка кураш орқали аниқлашган. Ғолиб бўлган тараф ҳақ деб эътироф этилган ва Худо томонидан танланган деб ҳисобланган. Дуэлнинг бу тури XVI асрдан бошлаб йўқолиб борган ва ўрнини «шараф дуэли»га бўшатиб берган.

    Аслида, антик даврларда ҳам дуэлга ўхшаш якка тартибдаги жанглар бўлиб турган, бунга «Гладиаторлар жанги»ни мисол қилиб келтириш мумкин. Аммо улар моҳият жиҳатидан дуэл сифатида кўрилмаган ва дуэл дея эътироф этилмаган. Бу турдаги дуэлларда ҳақиқий айбдорларнинг топилиши қийин, кўплаб бегуноҳлар ўлиб кетаверган. Бундай дуэлларнинг ишончли эмаслиги, айниқса, Жан де Карруж ва Жак Легрис ўртасидаги иш пайтида яққол кўриниб қолди.

    Жан де Карружнинг хотини Легрисни тунда ниқобли ҳолатда унинг уйига кириб жинсий тажовуз қилишда айблайди. Легрис буни рад этади, аммо гувоҳлар йўқлиги сабабли суд дуэл белгилайди. Дуэлда Легрис ўлади. Бироз муддатдан сўнг жиноятчи бошқа киши экани маълум бўлади. Карруж эса салиб юришида эканида вафот этади (F.-R. de Chateaubriand, Études ou Discours historiques sur la chute de l'Empire romain; la naissance et les progrès du christianisme, et l'invasion des barbares; suivis d'une Analyse raisonnée de l'histoire de France, t. III, p. 194, Lefèvre, Paris, 1831.).

    1547 йил 10 июль кунги дуэл бундай дуэллар тарихида энг сўнгиси бўлди.

    Шараф учун дуэл

    Қироллар суд орқали дуэллларга рухсат бермай қўйганидан кейин дуэлнинг бошқа турига қадам қўйди. XVI аср бошларида ғарбий Европада дуэл дворянларнинг энг асосий машғулотига айланди. Дуэл энг кенг тарқалган давлатлар Италия ва Франция бўлди. Ҳатто ўз жасоратларини кўтариб олиш учун ҳеч қандай мақсадсиз ҳам дуэллар бўлиб турарди. Агар шараф масаласини ҳал қилиб олиш керак бўлса ҳам дуэллар уюштирилар эди. Бундай дуэллар «шараф учун дуэл» деб номланди.

    Дуэл пайтидаги асосий қурол қилич ва ханжар эди. Ўша пайтларда гувоҳлар секундант дея номланадиган бўлди. Дуэллар шу даражада кўп ташкил этилардики, натижада, бир неча ўн йилда дуэл сабаб минглаб дворян аслзодалар ўлиб кетди. Бу рақамларга оддий буржуазия вакиллари ва қора халқ вакиллари кирмайди. 1588 йилдан 1608 йилгача ўнг мингдан ортиқ аристократлар шараф дуэлида ҳалок бўлди. Бу дегани ўртача ҳар йили 500 ёки кунига иккита одам дуэлдан ҳалок бўлди дегани (P. Lacaze, En Garde, du duel à l'escrime, p. 37, Paris, Gallimard Découverte, 1991.).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Францияда Генри II ҳукмронлиги давомида олти минг, Генри IV ҳукмронлиги давомида саккиз минг, шулардан икки минги 1606 йилда, 4 минги 1607 йилда шараф дуэли натижасида ҳалок бўлди. Бу рақамлар Франциядаги диний урушлар қурбонларидан ҳам кўп (Martin Monestier, Histoire, techniques et bizarreries du combat singulier des origines à nos jours. Les gages de bataille- Les tournois- Les jugements de Dieu-Les duels du Point d'Honneur, Paris, Le Cherche-Midi, 2005, p. 133.).

    Айнан ана шундай қурбонлар туфайли қироллар ушбу дуэл турини та’қиқлашга доир бир қатор ҳужжатлар қабул қила бошлади. Афсуски, аристократлар бу ишга муккасидан кетгани сабабли, кечирим хатлари асосида дуэлларни давом эттираверди. Генри IV 19 йил давомида етти мингдан ортиқ дуэлни та’қиқловчи шундай ҳужжатларни қабул қилди.

    Дуэл аристократиянинг монархияга қарши курашининг рамзига айланди. 1625 йилда дуэлачилардан бирининг ҳибсга олинишига қарши намойиш бўлиб ўтди. Намойишда 200 дан ортиқ аристократ иштирок этди. 1679 йилда Луи XIV дуэл тўхтаганига ишонч ҳосил қилди, бироқ 1685 йилдан 1716 йилгача дуэл оқибатида ўлимлар сони фақатгина бор ёғи 400 тага камайди холос. Ўша йиллари ўн мингдан ортиқ дуэл бўлгани қайд этилган.

    Дуэлларнинг демократлаштирилиши

    Дуэлнинг та’қиқланиши ва жазо чораларининг кучайтирилиши ҳам ушбу турдаги курашга барҳам бера олмади. XVIII-ХИХ асрлардан бошлаб дуэллар демократлаштирила бошланди. Совуқ қуроллар ўрнини пистолетлар эгаллай бошлади ва XIX асрдаги дуэлнинг асосий қуролига айланди. Ўқ отувчи қуролларга отилиши дуэлчининг жисмоний ҳолатининг дуэл натижасига бўлган таъсирини йўққа чиқарди.

    Дуэлга айрим қоидалар киритилди. Улар секундантлар ҳамроҳлигида, расмий чақириқ асосида ўтказиладиган бўлди. Чақириқ ва дуэл орасида 24 соат вақт бўлиши кераклиги белгиланди. Дуэлчилар ўртасидаги масофа 30–40 қадам бўлиши, дуэл биринчи жароҳатга давом этиши белгиланди. Бу эса жароҳатлар ва ўлимлар сонини кескин камайтирди. Охири ўлим билан тугайдиган дуэллар сони кескин камайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дуэллар даврининг ниҳояси

    Наполеон давридан кейин дуэллар камая бошлади. Одамлардаги дунёқарашнинг ўсиши уларни қасосга эмас, балки ўз ҳақ-ҳуқуқи учун судларга мурожаат қилишга ундади. Энди одамлар суд орқали ўз шарафларини ҳимоя қилишни ўргана бошлади. 1830 йилдан кейин Францияда журналистлар ўртасида дуэллар, XIX аср биринчи ярмида Германияда талабалар ўртасида дуэллар кўпая бошлади.

    XIX аср охирига қадар дуэллар асосан армияда юз берадиган бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин дуэллар даври ниҳоясига етди. Франциядаги энг сўнгги шараф дуэли 1967 йилда бўлиб ўтди. 80 йилларда дуэлни охирги бўлиб тақиқлаган давлат Уругвай бўлди. Ҳозирда дунёнинг кўплаб давлатларида дуэл расман тақиқланган. Сариқ матбуотда кўпинча Парагвайда дуэлга расман рухсат борлиги айтилса ҳам, расмийлар буни бир неча бор рад этган.

    Ислом оламида дуэл бўлганми?

    Ислом оламида хун олиш, қасос олиш одати мавжуд бўлган. Хун, одатда, маҳкамадан кейин белгиланади. Бундай одат арабларда борлиги учун ҳам у Қуръони Каримда ўз аксини топган. Жумладан, Моида сурасининг 45-оятида шундай дейилади:

    «Биз унда уларга: жонга жон, кўзга кўз, бурунга-бурун, қулоққа-қулоқ, тишга-тиш ва жароҳатларда қасос вожиб, деб ёздик. Ким у қасосни кечиб юборса, бу унга каффоротдир.

    Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир» («Тафсири Ҳилол», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).

    Кўриниб турганидек, исломда қасос дуэли Қуръон орқали тартибга солинган ва ундан, яъни қасосдан кечишга тарғиб ҳам қилинган. Оятга қарайдиган бўлсак, жабр кўрган томон жабр етказган томонга айнан ўзидаги каби жавоб қайтариши лозим бўлган ва бундан ўтказиш мумкин бўлмаган. Баъзан хун учун жавобгар томон бадал тўлаш билан дуэлдан воз кечилган.

    Шунингдек, ҳадисларда икки мусулмоннинг бесабаб ўзаро бир-бирини ўлдириши ҳам қаттиқ қораланган. Бир-бирини ўлдиришни мақсад қилиб қилич уриштирган икки мусулмон ҳам дўзахга тушиши маъносидаги ҳадис Бухорийнинг «Ал Жоме ас-Саҳиҳ» тўпламида Абу Бакр (р.а) дан ривоят қилинган. Чунки иккаласида ҳам ўлдириш мақсади бўлган. Демак, охири ўлим билан тугайдиган бемақсад дуэллар, агар қасос олиш ниятида бўлмаса, ислом динида қораланган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шунингдек, жанглардан олдин ҳам икки қўшин тўқнашган жойда икки томондан яккама-якка олишувлар ҳам бўлиб турган. Ислом тарихидаги энг машҳур шундай тўқнашувлардан бири илк жанг, Бадр жангида юз берган. Унда Макканинг икки олий хонадони вакиллари қатнашган. Макка мушриклари тарафидан Абду Шамс уруғи улуғи Утба ибн Робиа, унинг ўғли Валид ибн Утба ҳамда укасе Шайба ибн Робиа чиққан бўлса, мусулмонлар тарафидан Ҳошим уруғидан бўлган Ҳамза ибн Абдулмуттолиб (р.а), Ҳориса ибн Абдулмуттолиб (р.а.) ҳамда Али ибн Абу Толиб р.алар чиққан. Ушбу баҳсда мусулмонлар қўли баланд келган. Бундай тўқнашувлар гўлиб томоннинг аскарларининг руҳини кўтариш мақсадида тез-тез ўтказилган.

    Машҳур дуэлчилар

    Дуэлларда кўплаб зиёлилар, сиёсатчилар ҳам қатнашган. Баъзан улар дуэлларда вафот этган. Масалан, бизга таниш бўлган машҳур рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ҳам айнан дуэл пайтида олган жиддий жароҳати оқибатида вафот этган. Манбаларда унинг 30 дан ошиқ дуэлларда қатнашгани, бирортасида ҳам рақибининг қонини тўкмагани ва ҳеч қачон биринчи бўлиб ўқ узмагани келтирилади. Қуйида шундай машҳур дуэлчилардан бир нечтасини келтириб ўтамиз.

    Тихо Браге – дуэл натижасида бурнидан айрилган ва бронзадан протез бурун қўйдирган. Тихо Браге машҳур Даниялик астроном бўлиб, XVII асрда поляк астрономи Я Гевелиуснинг «Астрономия даракчиси» китобида Мирзо Улуғбек билан бир сафда тасвирланган;

    Михаил Лермонтов – машҳур рус шоирларидан. 1841 йилнинг 15(27) июль куни Пятигорск шаҳрида Николай Мартинов билан бўлган дуэлда 27 ёшида вафот этган.

    Александр Дюма – маҳшур француз романнависи. 1832 йилда «La Tour de Nesl» театр пеьсасининг эгалиги масаласида келиб чиққан дуэлда Фредерик Гаярде билан тўқнашади. Дуэл ҳеч қандай натижасиз якунланади.

    Виктор Гюго – яна бир француз адиби. 1821 йилнинг июль ойида Версал ҳарбийларидан бири билан дуэлга чиқади ва натижада, қўлидан яраланади. Дуэлнинг сабаби номаълум. Айрим манбалар аскарнинг Гюго қўлидан бир варақнинг юлиб олиниши сабаб сифатида келтирилади.

    Отто фон Бисмарк – машҳур немис давлат арбоби, Пруссия канцлери. Талабалик йилларида удумга кирган дуэлларда қатнашган. У жами 27 марта дуэлда қатнашган бўлса, бир мартагина жароҳат олган.

    Бенито Муссолини – машҳур италян давлат арбоби ва Италия фашистларининг доҳийси. Қиличбозликда моҳир бўлган ва бир неча марта дуэлларда қатнашган. Бундай дуэлларда у асосан ўзининг сиёсий рақиблари билан куч синашган.

    Эварист Галуа – машҳур француз математиги, математикадаги Галуа назарияси асосчиси. 1832 йилнинг 31 майида 20 ёшида дуэлда олган жароҳати сабабли вафот этган. Дуэл сабаби номаълум. Аммо дуэлдан олдин дўстига ёзган мактубида омадсиз севги ҳақида сўз юритган.

    Хулоса ўрнида       

    Кўрганингиздек, дуэллар инсоният тарихидаги энг қонли воқеалардан бири ҳисобланади. Бундай воқеалар натижасида қанча бегуноҳ инсонлар, етук зеҳният соҳиблари, шоир-у ёзувчилар, ёш олимларгача бевақт ҳаётдан кўз юмган. Бугунги инсоният ана шундай воқеалар тарихи ҳақида ўқиб, ўзи учун етарли хулосалар олмоғи, дуэлнинг қандай мақсадда ўтказилмасин, инсон қадридан устун эмаслигини англаб етмоғи, беҳуда қон тўкишдан тийилмоғи лозим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатли маҳкама орқали ҳақ-ҳуқуқлар учун курашга интилмоғи керак.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    10.07.2020, 22:54   Изоҳ (0)   106095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда кучли торнадолар юз бермоқда (видео)

    10.07.2020, 20:56

    Туркманистон пойтахтида тиббий ниқоблар нархи бир ҳафтада 14 баравар ошди

    10.07.2020, 20:26

    АҚШ Шинжондаги хитойлик амалдорларга нисбатан санкциялар қўллади

    10.07.2020, 19:09

    ЖССТ номаълум пневмония тарқалгани ҳақидаги хабар сабабли Қозоғистон билан алоқада бўлиб турибди

    10.07.2020, 18:11

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида 1726 кишида, Қирғизистонда эса 511 кишида коронавирус аниқланди

    10.07.2020, 15:59

    Пентагон АҚШ аскарларининг «Толибон» томонидан ўлдирилиши ва Россия ўртасида бирор боғлиқликни топа олмади

    10.07.2020, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.