Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари эпидемиологик тоифаси 10 июлдан бошлаб «қизил» бўлади. Бу ҳақда 8 июль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин тартиби кескин кучайтирилмоқда. Жумладан, тўйлар тақиқланмоқда, болалар боғчалари ёпилмоқда, вилоятлараро автотранспорт қатнови тўхтатилмоқда, автомобилдан фойдаланиш яна чекланмоқда.

Хабар тўлдирилмоқда