• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «У ва у каби раҳбарлар жайдари, қўпол, лекин жуда меҳнатсевар». Депутат Дониёр Ғаниев амакиси — Фарғона вилояти ҳокими ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ЎзЛиДеП томонидан ўтказилган интервьюда амакиси – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида фикр билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев менинг амаким бўладилар. «Дониёр Ғаниевнинг эришган ютуқлари Фарғона вилояти ҳокимининг ёрдами орқали қўлга киритилган» деганга ўхшаш гап-сўзларни ўзимга ҳам айтишган, ҳокимнинг жияни бўлганим учун сайловолди жараёнида блогерлар ҳам ёзишган. Менда бир принцип бор: «Ҳар қандай пиар — бу яхши пиар». Шунинг учун ҳам блогерлар ёки бошқаларнинг ҳар хил гапларини ўзимга олмайман. Энди бор нарсани айтай, биринчидан, тўғри, Шуҳрат Мадаминович жуда ҳам зиддиятли шахс, афсуски, ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувлар сабаб халқ орасида жуда ҳам нотўғри сиймо шаклланиб қолган. Лекин мен сизга иккита одам ҳақида гапиришим мумкин — Шуҳрат Мадаминович ҳақида алоҳида, амаким ҳақида алоҳида.

    Биринчи навбатда Шуҳрат Мадаминович ҳақида гапирадиган бўлсам, бу инсон вилоят ҳокими сифатида — мен у билан бирга ишладим — менга устоз. Мен бу инсон билан ишлаб, жуда кўп нарсани ўргандим. Тўғри, одамлар ҳар хил гапираверади, лекин у билан ишлаб, ёнида юрган одам баҳо берса, менимча, шуниси тўғри бўлади. Чунки бирга ишлаб юрган жараёнимда бу одамдек ҳақиқий ватанпарвар, жуда ҳам қаттиқ ишлайдиган одамни кўрмадим. Жуда кўпчилик: «Жияни бўлганинг учун сенга нисбатан юмшоқроқ муомала қилади», дейди. Шахсан мен вилоят ҳокимлиги қабулхонасидан қўнғироқ бўладиган бўлса, шу рақамни кўрсам, қўрқадиган одам бўлиб қолганман, шу даражада талабчанки, ҳатто мени ҳам аяб ўтирмасди. Буни у билан ишлаганлар жуда яхши билади.

    Шунинг учун мен Шуҳрат Мадаминович ҳақида гапирганда доим ижобий нарсаларни гапираман. Тўғри, зиддиятли томонлари бор. Ўзларига ҳам жуда кўп танқидларимни айтаман. Энди, улар эски даврда ишлашган, уларнинг шахсияти, бошқарув услуби шундай шаклланган. Лекин имкон қадар, биз ҳам айтяпмиз, ўзлари ҳам тушуниб етяптилар — замон ўзгарганини, ижрода янги бошқарув тизими йўлга қўйилаётганини, бундан буён жамоатчилик билан ишлаш кераклигини тушуниб етиб, бошқарув шаклларини ўзгартиряпти. Мен бу инсоннинг жуда кўп яхши ҳислатларини ўргандим, ёмон ҳислатларини ҳам қайсидир маънода кўряпмиз — такрорланмаётганини ҳам кўряпмиз, хатоларини кўриб, ўрганяпмиз.

    Лекин мен энг ҳурмат қиладиган жиҳатим — мен бу инсондек ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, давлатга, давлат раҳбарига садоқатни мен ҳали атрофдаги раҳбарларда кўрмадим. Тўғрисини айтиш керак, бизда шунақа раҳбарлар бор, жамоатчиликнинг кўз ўнгида улар фаришта — чунки улар жамоатчилик билан ишлайди, яхши гаплар гапиради ва шунинг учун ҳам кўпчиликнинг наздида улар жуда яхши, янги форматдаги раҳбар. Лекин биз ҳокимият тизимида, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ишлаганимиз учун уларни яқиндан биламиз ва уларга тўғри баҳо бера оламиз. Мана шу жуда кўпчилик қаҳрамон даражасига кўтараётган раҳбарлар, минг афсуски, меҳнат фаолиятини кўтариб кўрадиган бўлсангиз, қуруқ гап холос. Яъни, одамга ёқадиган гапни гапиради, амалда эса ҳеч нарса йўқ.

    Лекин Шуҳрат Ғаниевдек шахслар ва ҳудудлардаги бошқа шундай раҳбарлар... Тўғри, улар жайдари, қўпол, одамлар билан чиройли, қулоғига ёқадиган гапларни гапиришни билмайди, лекин улар жуда меҳнатсевар одамлар. Агар бу одамнинг меҳнати бўлмаганида эди, ишончим комил, узоқ йиллар аввал, дастлабки салбий таассуротлар шаклланган вақтдаёқ давлат раҳбари уни лавозимидан озод этган бўларди.

    Энди, менга тўхталадиган бўлсак. Бир нарсани айтмоқчиман — бизнинг оиламизни, қўпол қилиб айтганда, коммунист дейишади, оила аъзоларим жуда ҳам тўғри одамлар. Дадам врач бўлган, тўғри одам. Фақат шу врачлигининг ортидан бизни тарбиялаб, катта қилган. Биз ҳаётда нимага эришган бўлсак, ўзимиз эришганмиз. Мен 17 ёшимда Англияга кетганман, лекин мен у ерга катта пул тўлов қилиб, ўқигани кетмаганман. Англияга илк бор мактабни битириб, ишлашга кетганман. Борганимдан сўнг тўрт йил ишлаганман. Ҳамма ишни қилганман. Ошхонада ҳам ишлаганман, магазинда ҳам ишлаганман, почтада ишлаганман, қилмаган ишим қолмаган. Қўлимдан келганича меҳнат қилиб, ўзим топган даромадимни оиламга юбориб, оиламга ёрдам берганман, ака-укамга ёрдам берганман, моддий томондан шароитимизни яхшилашга ҳаракат қилганман.

    Биз Шуҳрат Мадаминович ёки бошқа туфайли биз давлатданми ё бир жойдан бойиган жойимиз йўқ. Дадам фақат шу ойликка меҳнат қилган, Англияда мен ишлаб, пул жўнатиб, моддий томондан ёрдам берганман. Ишлаш жараёнида мен барибир қачондир ўқишим кераклигини англаб етганман. Тўғри, ишлаб кўп пул топганмиз, лекин англаб етганманки, бу пул топишлар — вақтинчалик. Оиламизда ҳамма ўқиган, олий маълумотли, давлат ишида ишлаган — ўқиш керак. Пул топиб, ўзимнинг пулим билан университетга кириб, ўқиганман. Бу ўқиш жараёнида ҳам жуда кўп қийналганман. Беш кун ўқисам, ўқиш билан бирга ишлашни ҳам давом эттирганман. Ҳафтанинг беш куни ўқиганман, жума, шанба, якшанба кечқурунлари ўқишдан чиқиб, ҳар куни бориб ишлаганман. Жуда ҳам оғир жараённи бошимдан ўтказганман.

    Кўпчилик «бу Англияда ўқиган экан» деса, «ҳокимнинг жияни-да, пулини тўлаб берган, бориб ўқийверган», дейди. Йўқ, бизда умуман унақа нарса бўлмаган, ҳаммасига ўзимнинг меҳнатим билан эришганман. Буни Худонинг олдида ҳам, ҳамманинг олдида ҳам айтаман. Қайтиб келганимдан кейин, соҳам аудит, лекин, минг афсуски, ўз соҳамда ишлай олмадим. Тошкентда пропискам йўқлиги учун ишлолмадим. Давлат ишида ҳам ишлолмадим, негаки дипломим хорижники бўлгани учун, нострификация қилиб беришмади. Ўша вақтда ҳам мен вилоят ҳокимининг жияни эдим, менга ҳеч ким ёрдам бергани йўқ. Вилоят ҳокимининг жияни бўлсам-да, прописка қилиб беришгани йўқ, дипломимни нострификация қилиб беришгани йўқ, ишга олишгани йўқ. Ҳеч ким менга ёрдам бергани йўқ. Ҳамма қатори, пропискам йўқлиги учун Тошкентда яшолмадим, ишлолмадим, шу боис тадбиркорлик фаолияти билан шуғулландим.

    Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганимда ҳам ҳамма қатори ўша қийинчиликларга дучор бўлдим — банкдан кредит олишда қийналдим. Лекин, сиёсий ўзгариш жараёнидан кейин, чет элликлар билан ишлаш, инвестиция жалб қилиш соҳаси кучайтирилгани учун, тўғри, менга Шуҳрат Мадаминович чақириб, ишлашни таклиф қилди. «Ишлагин, ўқидинг, токайгача мана шундай хусусий секторда тадбиркор бўлиб юрасан, оиланг, ҳамма бизда давлат ишида ишлаган, сен ҳам ишлагин, ҳиссангни қўш», деб таклиф қилдилар. Бўлим бошлиғи сифатида иш бошладим. Тўғри, қайсидир маънода непотизм ҳам бўлиши мумкин, буни инкор этмайман. Эҳтимол, ҳокимнинг жияни бўлмаганимда тезроқ бошқарма бошлиғи бўлишим, кўпроқ одам танишим, ёки партия томонидан депутатликка номзодим қўйилмаслиги ҳам мумкин эди. Буни инкор этмайман. Лекин мен ҳеч қаерга бориб, «мен ҳокимнинг жияниман» ёки «ҳокимнинг жияни бўлганим учун менга шуни қилиб беринглар» деган жойим бўлмаган.

    Тўғри, бевосита эмасу, билвосита таъсири бўлгандир. Яъни, бошқа одамларнинг менга нисбатан фикри ҳокимнинг жияни эканим учун ўзгарган бўлиши мумкин. Лекин бу менинг айбим эмас. Мен у одамларнинг олдига бориб, ҳокимнинг жияни бўлганим учун менга нисбатан бошқача муносабатда бўл, деб сўрамаганман. Бу кўпроқ ўзбекчилик. Истаймизми-йўқми, биз ўзбекмиз, қайсидир амалдорнинг фарзанди, жияни бўлса, иложи йўқ, бошқачароқ муомала қиламиз, ўзимиз яхши кўринишга ҳаракат қиламиз. Энди, бу дегани, мен ҳокимнинг жияни бўлганим учун давлат ишида ишламаслигим керак ёки ўз карерамни қуришга ҳаққим йўқ, дегани эмас-ку. Шуҳрат Мадаминович — бу алоҳида шахс, мен эса алоҳида бир шахсман.

    Дониёр Ғаниев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    Мавзуга доир: Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокими сифатида пора олмаганини маълум қилди

    07.07.2020, 12:50   Изоҳ (0)   51710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 61 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда касаллик қурбонлари сони 38 нафарга етди

    07.07.2020, 11:06

    Тошкентда Сурияга «жиҳод» қилмоқчи бўлган 11 нафар халқаро террорчилик ташкилоти тарафдори қўлга олинди (видео)

    07.07.2020, 10:39

    Тошкентда яна 59 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 10 459 нафарга етди

    07.07.2020, 10:06

    Фарғонада қидирувдаги Spark’нинг сотиб юборилгани маълум бўлди

    07.07.2020, 09:24

    Сардобадаги сув тошқинида йўқолган 702 та ҳайдовчилик гувоҳномаси тиклаб берилди

    07.07.2020, 08:53

    9-синф битирувчиларининг касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топшириш муддати ва тартиби маълум қилинди

    07.07.2020, 08:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.