Ўзбекистонда 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 97 кишига кўпайиб, мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 10 459 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари
- 35 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
- 59 нафари Тошкент шаҳрида;
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 3732 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.