Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Булунғур туманида кўп миқдорда бўёқ олиб кетаётган Volvo юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум қилинишича, 6 июль куни Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига М-39 автомобиль йўлининг Булунғур туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланиб кетаётган Volvo русумли юк машинасида ёнғин юзага келганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

Ёнғин келиб чиқишига автомашинанинг орқа шиналари ёрилиб кетиши сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Маълум бўлишича, унинг юкхонасида 21 800 килограмм миқдорда қурилиш учун мўлжалланган бўёқ бўлган.

Хабарга кўра, воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган вилоят ФВБнинг ёнғин-қутқарувчилари ўз вақтида ёнғинни бартараф этган. Машина салонидаги ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди