Ярим ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Хорхе Масвидал UFC 251 мусобақасида Камару Усмонга қарши октагонга кўтарилади. Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу тўқнашувда Масвидал аввалроқ коронавирусга чалинган Гильберт Бёрнснинг ўрнини эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 251 мусобақаси (Тошкент вақти билан тонгида) 12 июль куни бўлиб ўтади. Бу июль ойида Абу-Дабидаги «Жангчилар оролида» бўлиб ўтадиган тўртта мусобақанинг биринчиси бўлади.
35 ёшли Масвидалнинг ҳисобида 35 та ғалаба ва 13 мағлубият бор. 33 ёшли Усмон эса 16 марта ғалаба қозонган ва 1 бор имкониятни бой бериб қўйган.
Изоҳ (0)