Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лиганинг 34-тури доирасида «Атлетик»га қарши кечган баҳсда (1:0) ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.
Бу бельгиялик дарвозабон учун Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги 17-«қуруқ» ўйин бўлди.
«Реал» сафида охирги марта бундай натижани 1994/95 йилги мавсумда Франциско Буё қайд этган.
Куртуа 2018 йилнинг ёзидан бери «Реал» шарафини қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда у Испания чемпионатида 31 та ўйин ўтказди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Мавзуга доир: Тибо Куртуа Мадриддан футбол клуби сотиб олди
Изоҳ (0)