«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер Лигасининг 33-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши ўйинда (2:0) голли узатмани амалга оширди.
Ушбу узатма Салоҳ учун Премьер Лигада «гол+пасс» тизими бўйича 100-очко (73+27) бўлди. Бунинг учун унга 116 та ўйин керак бўлди.
Фақат бир футболчи 100 очко тўплаш учун Салоҳдан камроқ ўйин ўтказган. «Блекберн» ва «Ньюкасл» клублари собиқ ҳужумчиси Алан Ширерга ушбу натижани қайд этиши учун 100 та ўйин керак бўлган, холос.
«Ливерпуль» Салоҳни 2017 йилда «Рома»дан сотиб олганди. Мисрлик 28 ёшли футболчи АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумида 29 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 8 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)