АҚШда ғилдирак базалари кичкина бўлган уч эшикли Mercedes-Benz G-Class сотувга қўйилди, деб хабар беради Carakoom.
Бу турдаги модель бутун дунёда жуда кам учрайди. Суратларда тасвирланган йўлтанламас W463 кузови ва V8 мотори ўрнатилган калтабазали 10 та Mercedes-Benz G-Class’дан бири ҳисобланади. Айни вақтда ушбу ноёб модель 222 километр йўл босган бўлиб, Санте-Фе шаҳрида сотувга қўйилган.
Машинанинг сўнгги эгаси уни 2018 йилда харид қилган бўлиб, модель ташқи кўринишига бир қатор ўзгартиришлар киритган. Хусусан, йўлтанламаснинг олд қисмида Brabus «маскаси», фаралари, оёқ қўйгичлари, AMG ён газ чиқаргичлари, шишали люк ҳамда Brabus’нинг 22 дюймли ғилдираклари ўрнатилган.
Машина интерьери қора чарм ва табиий ёғочдан ишланган. Олд ва орқа ўриндиқлар иситиш функциясига эга.
Моделга 300 от кучи ва 440 Нм айланувчи моментга эга 5,0 литрли атмосфера V8 мотори ўрнатилган бўлиб, у беш поғонали автоматик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
Изоҳ (0)