• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    2 июль – дирижабль илк бор ҳавога муваффақиятли кўтарилган сана

    Тарихда илк бор муваффақиятли парвоз қилган дирижабль 1900 йилнинг 2 июль санасида Германияда граф Фердинанд фон Зеппелин бошчилигида ҳавога кўтарилган. «Дарё» сана муносабати билан қизиқарли фактларни келтиради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Яқиндагина инсоният тарихидаги илк ҳаво шарларининг парвози ҳақида ҳикоя қилган эдик. Ҳаво шарлари енгил газ воситасида осмонга кўтарилади. Лекин уларнинг катта бир муаммоси бор: ҳаво шарлари шамол қаёққа олиб кетса, ўша йўналишда кетаверади ва уларда манёвр қилиш, керакли йўналишни танлаш имкони жуда кам бўлади.

    Лекин ҳаво шарига уни кўтарувчи енгил газдан ташқари, бироз ёқилғи заҳираси ҳамда мотор ўрнатилса, унда енгил газ воситасида муайян баландликка чиқиб олгач, уни бошқариб, керакли томонга учиш мумкин бўлади. Бундай бошқариладиган ҳаво шарлари дирижабль дейилади. Бу атама маъносининг ўзи ҳам «бошқарилувчи» дегани бўлади. Сиз оркестрни бошқарадиган шахс – дирижёр дейилишини эслаган бўлсангиз керак ва ушбу сўзларнинг ўзаги бир эканига эътибор қаратдингиз деб ўйлайман.

    Тарихда илк бора муваффақиятли парвоз қилган дирижабль 1900 йилнинг 2 июль санасида Германияда граф Фердинанд фон Зеппелин бошчилигида ҳавога кўтарилган. Худди Уильям Боинг ҳақидаги ҳикоямизда айтилганидек, ўша замонларда учувчи аппаратларни, асосан, кўл сингари кенг майдонли очиқ сув ҳавзаларидан учиришган. Граф Зеппелин ҳам ўз дирижаблини ясаш ва ҳавога кўтариш учун Германиядаги Баден кўли соҳилидаги қалқиб турувчи йиғиш устахонасидан фойдаланган.

    Чунки бу пайтда граф ўз жамғармасини деярли бутунлай ушбу лойиҳага, яъни дирижабль ясашга сарфлаб бўлган эди ва бирор жойдаги йирик кенг майдонни ижарага олгани пули қолмаганди. Шунга қарамай, у ўзи LZ1 деб ном берган, узунлиги 128 метр бўлган илк дирижаблни ясашга муваффақ бўлди. LZ1 – Luftschiff Zeppelin’нинг биринчи ҳарфларидан олинган атама бўлиб, ўша дирижаблга Daimler корхонасида ишлаб чиқарилган, 14 от кучига эга двигатель ўрнатилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Дирижабль посанги воситасида ҳавода мувозанат сақлаган. Уни ясаш учун граф деярли бир йил вақтини сарфлаган. Ниҳоят 1900 йилнинг 2 июлида у ўша Баден кўлида граф ўзининг LZ1 дирижаблини синов тариқасида ҳавога кўтаришга қарор қилади. Биринчи парвоз муваффақиятли чиққан дейиш қийин.

    У атиги 18 дақиқа давом этган ва посангилардан бири синиб кетгани туфайли тезкор равишда қайтиб қўнишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, бу парвоз – дирижабллар концепциясининг яшашга ҳақли эканини кўрсатиб берди ва ихтирочиларда кейинги техник такомиллаштиришлар орқали ғояни ривожлантиришга катта рағбат уйғотди.

    Дирижабллар жуда катта ўлчамларга эга бўлган. Бунинг сабаби унинг ичи водород билан тўлдирилиши керак эди ва фойдали юкни кўтара оладиган даражада бўлиши учун дирижаблга жуда катта ҳажмда водород олиш керак бўлган. Шу сабабли дирижаблларнинг газ камераси ҳажми 1 900 м3 ва ундан юқори бўлиб, уларнинг ҳажми ўша замоннинг энг баланд биноларидан ҳам катта бўлган.

    Граф  Зеппелин ўз дирижаблини зарурий таъмирдан ўтказгач, орадан бир неча кун ўтиб, яна бир бора парвозга чиқади ва бу сафар барқарор парвозни амалга ошириб, ўз мамлакатида катта шов-шувга сабаб бўлади. Унинг дирижабли лойиҳасига биринчи навбатда ҳарбийлар дарҳол қизиқиб қолган. Лекин шундай бўлса-да, ўз конструкциясига кўра, дирижаблларни йиғиш ва сотиш учун зарурий инвестицияларни Зеппелин бир неча йил кутишига тўғри келган.

    1906 йилдан бошлаб унинг янада такомиллашган дирижаблларига бўлган талаб ҳарбийлар орасида ҳам, тижорат парвозлари ишқибозлари орасида ҳам кескин орта бошлайди. Тахминан шу йиллардан бошлаб одамлар ушбу учар воситаларни «дирижабль» деб эмас, балки «зеппелин» деб ҳам атай бошлайди. Ҳатто ҳозирда ҳам конструкцияси граф Зеппелин концепциясига кўра йиғилган дирижаблларни «зеппелинлар» дейилади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бунинг сабаби эса оддий. Зеппелин дирижабллари саккиз тоннагача фойдали юк билан парвоз қила олган ва тарихда илк бора шаҳарлараро ҳаво транспорти воситаси вазифасини бажара бошлаган. Хусусан, 1910 йилга келибоқ Германияда Дюссельдорф-Фридрихсхафен шаҳарлари орасида мунтазам дирижабль қатнови йўлга қўйилган эди.

    1930 йилларгача бундай дирижаблларга бўлган қизиқиш жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида жуда юқори бўлган. 30 йилларда Буюк Британия, АҚШ, Италия ва Францияда дирижабль ясаш ниҳоятда истиқболли йўналиш саналиб, ҳатто уни саноат миқёсигача олиб чиқмоқчи бўлишган. Ўша пайтларда энг мукаммал ва улкан дирижабллар Германияда ишлаб чиқарилган ва немислар бу соҳада жаҳонда етакчилик қилган. Европанинг йирик шаҳарлари орасида дирижабль қатновлари ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бутун кўҳна қитъа бўйлаб 150 дан зиёд дирижабль парвоз қилган.

    Юқорида ҳам айтилганидек, бундай дирижабллар жуда улкан ўлчамларга эга бўлиб, уларнинг баъзилари ўша даврнинг энг баланд биноларидан ҳам катта бўлган. Улкан водород миқдори жойлаштирилган катта ҳажмли сиғим остида йўловчилар жойлашадиган алоҳида кабина (борт) бўлган. Водород сиғимига қараганда, ушбу бортнинг ҳажми деярли сезиларсиз кичик бўлган. Шунга қарамай, 30 йилларнинг ўртача катталикдаги дирижабллари ҳам ўз бағрига 100 нафарга яқин йўловчини олиб парвоз қила олган.

    Айниқса, ихтирочининг номи билан аталган «Граф Зеппелин» номли дирижабль мунтазам трансатлантик йўловчи ташиш парвозларни йўлга қўйгач, дирижаблларга бўлган қизиқиш ва талаб кескин орта бошлаган. «Граф Зеппелин» тарихан энг мукаммал дирижабль бўлган деб ҳам эътироф этилади. Айнан у 1929 йилда илк бора Ер шарини парвозда айланиб чиққан эди ва ўшанда ўртача 115 км/соат тезлик билан, 20 кун мобайнида дунё бўйлаб саёҳатни амалга оширган.

    Бироқ водород ҳақида яхши биладиганлар бу газнинг ёниш ва портлаш хавфи юқори эканини ҳам, албатта, яхши билишади. Дирижаблларнинг газ камераси водород билан тўлдирилгани боис унинг бортида олов чиқариш, чекиш ва ҳатто учқун чиқариш эҳтимоли бор бўлган кийим кийиш тақиқланган бўлган. Хуллас, дирижаблларда ёнғин хавфсизлиги энг юксак даражада таъминланиши шарт бўлган. Ҳаттоки, пойабзалининг тагчарми мих билан қоқилган йўловчилар парвозга қўйилмаган. Мих металлдан ясалгани боис бошқа қаттиқ жисм билан кескин тўқнашса, учқун чиқиш хатари мавжуд эди...

    Шу даражада кучли ёнғин хавфсизлиги чоралари кўрилганига қарамай, 1937 йилда айнан учқун туфайли «Гинденбург» дирижабли қўниш чоғида ҳалокатга учраган. 6 май санасида ўша пайтнинг энг улкан дирижабли бўлган «Гинденбург» Германиядан АҚШга трансатлантик парвозни амалга ошириб, қўнишга ҳозирланаётган пайтида ёниб кетган... Воқеа Нью-Жерси штатининг Лейкхорс учиш-қўниш майдончасида содир бўлган.

    Дирижабль бортида чиққан ёнғин атиги бир неча сония ичида бутун конструкцияни қамраб олиб, 36 нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган. Фожиа ўша пайда дирижабль ҳақида кинохроника тасвирларини ҳозирлаш учун аввалдан тайёр турган оператор томонидан тасвирга туширилган эди. Оператор, аслида, «Гинденбург»нинг қўнишини ва ундан бахтиёр йўловчилар тушиб келишини тасвирга туширмоқчи эди. Бироқ унинг камераси инсоният тарихидаги энг катта фожиалардан бирини тарихга муҳрлади.

    Гинденбург фожиаси

    «Гинденбург» фожиаси тасвирлари бир неча ой ичида бутун жаҳонни айланиб чиқди ва одамлар онгида дирижаблларга бўлган ишончнинг узил-кесил йўққа чиқишига сабаб бўлди. Ўшандан буён жаҳоннинг ҳеч бир мамлакатида бирорта ҳам бундай катта дирижабль ясалмаган ва дирижабллар йўловчи ташиш мақсадларида қўлланилмай қўйган. Ҳаво парвозлари билан йўловчи ташиш соҳасини эса тўлалигича самолётлар эгаллади...

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    03.07.2020, 08:12   Изоҳ (0)   33399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саратонни даволашнинг янги усули топилди

    02.07.2020, 21:56

    Италиядаги шаҳарчаларнинг бирида коронавирусга чалинганларнинг 40 фоизида касаллик белгисиз ўтгани аниқланди

    01.07.2020, 18:26

    Хитойда чўчқа гриппининг янги штамми аниқланди. У янги пандемияни юзага келтириши мумкин

    01.07.2020, 06:07

    Олимлар коронавирус инсон организмининг яна қайси органига зарар етказишини маълум қилди

    29.06.2020, 18:13

    Олимлар: Коронавирусдан тузалган беморларда бир нечта янги касалликлар пайдо бўлади

    28.06.2020, 18:28

    Британияда саратоннинг даволаб бўлмайдиган шаклига қарши дори воситаси яратилди

    27.06.2020, 21:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” футболчисига А Сериянинг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 6 август, 14:29

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.