• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Хитойда чўчқа гриппининг янги штамми аниқланди. У янги пандемияни юзага келтириши мумкин

    Хитойдаги бир нечта фермада микробиологлар чўчқа гриппининг янги штаммини топди. Мазкур штаммдаги мутация унга бир одамдан бошқасига юқиш имконини беради. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинди, деб ёзмоқда «ТАСС».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «G4 вируси янги грипп пандемиясини юзага келтириши мумкин бўлган барча патоген белгиларга эга. Ўз кўриниши билан у мавсумий грипп штаммларидан фарқ қилади ва одамдан одамга ўтиши мумкин. Унда 2009 йилда чўчқа гриппи пандемиясини юзага келтирган H1N1 вирусининг барча белгилари мавжуд», — деб ёзади олимлар.

    Мавзуга доир: COVID-19 ўзидан олдинги вирусларга қараганда қанчалик хавотирли? Сўнгги йигирма йилликнинг энг хавфли эпидемиялари

    XXI асрнинг биринчи ўн йиллиги охирида дунёда парранда ва чўчқа гриппи тарқалди ва бир неча минг кишининг умрига зомин бўлди. Шифокорлар ва биологлар ана шу вируслар тарқалишидан қилган хулосада инсониятга қамрови жиҳатдан ХХ асрнинг биринчи ярмида миллионлаб одамларни ҳаётдан олиб кетган «Испан гриппи»га ўхшаш бўлган янги пандемия хавф солиши мумкинлиги айтилган.

    Ҳозирча бундай грипп эпидемияси бир сабабга кўра юз бермади — чўчқа ва парранда гриппи ҳаво-томчи йўли билан тарқалишни билмайди ва одамдан одамга тез ўта олмайди. Бошқа томондан, 2011 йилда ўтказилган тажрибага кўра, парранда гриппи вируси учун учта кичик мутация керак. Кейинроқ хитойлик олимлар томонидан аниқланишича, H7N9 вируси штаммининг табиий кўринишлари мазкур мутациялардан бирига эга бўлган.

    Хитойнинг чорвачилик фермаларида учрайдиган вирусларни қайта кўриб чиқаётган Хитой Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази директори Жорж Гао бошчилигидаги микробиологлар чўчқа гриппи штаммида ҳам мутация юз берганини аниқлаган.

    Мавзуга доир: Кейинги пандемиянинг эҳтимолий сабаби Амазониядаги вирус бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

    Янги чўчқа гриппи

    Гао ва унинг ҳамкасблари таъкидлашича, сўнгги 20 йил давомида 2009 йилда пандемия бошланишига сабаб бўлган pdm/09 вирусининг яқин қариндоши — H1N1 штамми чўчқалар орасида устунлик қилишни бошлаган. Пандемия тугаганидан кейин мазкур вирус чўчқалар популяцияси орасига «қайтган» ва улар орасида тарқалишни бошлаган. Шунинг учун олимлар 2011—2018 йилларда Хитой фермаларидаги ҳайвонлар организмида мавжуд бўлган грипп турларини батафсил кузатиб боради.

    Аниқланишича, pdm/09 вирусининг пайдо бўлиши ва табиий эволюцион жараёнлар H1N1 вирусининг бир неча алоҳида йўналишда ривожланишига олиб келди. Уларнинг ҳар бирида ўзининг мутация тўплами бўлган. Яқинда улардан бири — G4 чўчқалар орасида устунлик қилишни ва бошқа вирус турларини сиқиб чиқаришни бошлаган.

    Бу штамм H1N1 ва pdm/09 ўртасидаги вирус ҳисобланади. Тахмин қилинишича, бу штамм чўчқа бирданига H1N1 ва pdm/09 вируслари билан касалланиши натижасида юзага келган. Янги штамм pdm/09 вирусидан М генини мерос қилиб олган. Бу ген янги вирус бўлакларини йиғади ва мазкур вируснинг юқори ўлим даражасига эга бўлишининг асосий сабабчиси ҳисобланади.

    Одам ҳужайралари ва латчаларда ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича, бу штамм одам ўпкаси ҳужайраларига кириши ва ҳаво-томчи йўли билан юқиши мумкин. Бунинг устига, G4 вируси унинг пайдо бўлишига сабабчи бўлган икки вирусга қараганда латчаларда касалликнинг оғирроқ кўринишларини келтириб чиқаради.

    Латчаларда ўтказилган кейинги тажрибаларнинг кўрсатишича, гриппга қарши мавжуд бўлган барча вакциналар бу ҳайвонларни касалланишдан ҳимоя қила оламаган. Бу G4 вируси H1N1 ва pdm/09 вирусларидан фарқли равишда бошқа антиген гуруҳига мансублиги билан боғлиқ. Биологларнинг таъкидлашича, бу ҳолат мазкур штамм инсоният популяцияси учун жуда хавфли эканлигини кўрсатади. Шунинг учун фермалардаги эпидемиологик вазиятни қатъий назорат қилиш керак.

    Олимлар томонидан 15 та ферма ходимларида G4 вирусига қарши антитана тести ўтказилган. Натижаларнинг кўрсатишича, ходимларнинг 10-15 фоизи гриппнинг бу шакли билан алоқада бўлган. Шу сабабли Гао ва унинг ҳамкасблари бу вирус яқин йилларда янги пандемияни юзага келтириши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Уларнинг хулосасига кўра, янги пандемияга тайёр бўлиш керак.

    Мавзуга доир:

    • Экспертлар пандемиянинг иккинчи тўлқини қачон содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилди
    • Deutsche Bank коронавируснинг тарихдаги энг ёмон пандемия бўлиш имкониятларини баҳолади

    01.07.2020, 06:07   Изоҳ (0)   28371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар коронавирус инсон организмининг яна қайси органига зарар етказишини маълум қилди

    29.06.2020, 18:13

    Олимлар: Коронавирусдан тузалган беморларда бир нечта янги касалликлар пайдо бўлади

    28.06.2020, 18:28

    Британияда саратоннинг даволаб бўлмайдиган шаклига қарши дори воситаси яратилди

    27.06.2020, 21:39

    Олимлар коронавирус эпидемия бошланишидан бир йил аввал Европада пайдо бўлганини аниқлади

    27.06.2020, 17:35

    Коронавирусни бир неча сонияда йўқ қилиш усули топилди

    26.06.2020, 16:54

    Экспертлар пандемиянинг иккинчи тўлқини қачон содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилди

    25.06.2020, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 14 июл, 09:24

    АҚШ Адлия вазирлиги Трампга қарши терговда қатнашган 20 кишини ишдан бўшатди

    Дунё | 14 июл, 09:10

    Эроннинг икки клуби Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 09:01

    “Йирик бизнеснинг кўзга кўринмас винтчаси бўлишни хоҳламадим”. Labubu асосчиси қандай қилиб Хитойнинг энг ёш миллиардерига айланди?

    Лайфстайл | 14 июл, 08:52

    Хитойда она икки фарзандини сотиб, пулни стримерларга хайрия қилди

    Дунё | 14 июл, 08:26

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.