Америкалик олимлар коронавирусдан тузалган беморнинг саломатлигида бир нечта муаммолар юзага келишини маълум қилди. Ушбу хасталиклар инсонни бир неча йил безовта қилиши мумкин, деб ёзади «Korrespondent.net».
Нафас олиш тизими касалликларидан ташқари коронавирус бир нечта органга зарар етказади, айрим ҳолларда эса фалокатли оқибатларга олиб келади.
«Биз COVID-19’ни шунчаки респиратор вирус деб ўйлагандик. Маълум бўлишича, вирус ошқозоности бези, юрак, жигар, мия ва бошқа органларга таъсир қилар экан», — дейди АҚШдаги илмий-тадқиқот институти директори Эрик Топол.
Олимларнинг қайд этишича, коронавирус қоннинг ивиш хусусиятига таъсир кўрсатиши туфайли инсультга сабаб бўлиши ёки кўпгина органлар тизимига зарар етказиши мумкин.
Вирус, шунингдек, неврологик асоратларни ҳам чақиради. Ушбу асоратлар бош оғриғи, бош айланиши, таъм ва ҳид билиш қобилиятини йўқотишга олиб келади.
Мавзуга доир: Коронавирусни бир неча сонияда йўқ қилиш усули топилди
Изоҳ (0)