Тошкент шаҳри Яккасарой туманида этил спиртининг ноқонуний савдоси олди олинди, дея хабар беради Бош прокуратура.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. хорижда ишлаб чиқарилган 2 тонна этил спирти ва 100 дона идишларни харидор А.га 52,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси 1-қисми (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Молия вазирлиги антисептик воситаларга бўлган талаб ошгани сабаб этил спирти сотуви устидан назорат ўрнатган эди.
Изоҳ (0)